Содержимое
🔴Москва шаҳридаги хостелларда Ватандошларимиз билан учрашув ўтказилди! 📌Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси ходимлари томонидан Москва шаҳридаги хостелларда истиқомат қилиб, вақтинчалик меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган юртдошларимиз билан учрашув ўтказилди. ➡️Учрашувда фуқароларимизнинг меҳнат шароитлари, ижтимоий ҳуқуқлари, мурожаат ва таклифлари тингланиб, меҳнат миграцияси соҳасидаги янгиликлар ҳамда амалдаги қонунчилик бўйича зарур маълумотлар берилди. ➡️Юртдошларимизнинг муаммоларини ҳал этиш, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича амалий кўмак кўрсатилиши маълум қилинди. ❗️Агар сиз шундай мураккаб ва қийин вазиятга тушиб, яшаш жойисиз қолган бўлсангиз, зудлик билан Миграция агентлигига мурожаат қилинг. Биз доимо сизга ёрдам кўрсатишга тайёрмиз Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси билан боғланиш учун: ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram 😎WhatsApp 📲MAX