Содержимое
Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси томонидан йирик иш берувчи корхоналар билан ҳамкорлик ўрнатиш ишлари давом эттирилмоқда. Жорий йилнинг 15-июль куни Москва вилоят, Дедовск шаҳарида жойлашган “ПРОМ УПАК ДЕДОВСК” МЧЖ корхонасида учрашув ташкил этилди. Корхонада ҳозирги кунда 800 нафардан зиёд хорижий давлат фуқаролари вақтинчалик иш фаолиятини юритиб келаётган бўлиб шундан, 250 нафари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари эканлиги аниқланди. Иш берувчи корхона раҳбари томонидан тикувчи, комплектловчи, қадоқловчи йўналишида ишлаш учун келган фуқароларга ўртача 70 000 -150 000 рублгача ойлик маоши тўланиши маълум қилинди. Шунингдек, ходимларга яратилган яшаш ва ишлаш учун шарт-шароитлар ўрганилди. Учрашув якунида иш берувчи ташкилот ҳамда Миграция агентлиги ўртасида корхонада мавжуд бўлган 200 та бўш иш ўринларига Ўзбекистон Республикаси фуқароларини жалб этиш масалалари келишиб олинди. 😎Telegram 💙RuTube😎Instagram