Содержимое
Россия Федерациясининг Москва шаҳрида бакалавриат ҳамда магистратура босқичларида таълим олиб келаётган ватандошларимиз учун ЭЪЛОН! Ижтимоий тармоқлар оламида фаол, таҳлилчи фикрга эгамисиз? Унда Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси сизни ишга таклиф этади! Ваколатхона томонидан Матбуот котиби мутахассислигига очиқ танлов эълон қилинди. 📌Номзодлар учун талаблар: 🔍 Журналистика, PR, маркетинг, филология ёки шу каби йўналишлардан бирида маълум кўникмаларга эга бўлиш; 🔍 Ижтимоий тармоқлар (Telegram, Facebook, Instagram, YouTube) билан самарали ишлаш кўникмаси; 🔍 Камида 1 йил иш тажрибасига эга бўлиш (ахборот ва оммавий коммуникациялар соҳасида афзал); 🔍 Контент яратиш, ахборот тайёрлаш, матн таҳрирлаш ва инфографика тузиш бўйича кўникмалар; 🔍 Давлат тили ҳамда рус тилларини мукаммал билиш, бошқа чет тилларини билиш устунлик ҳисобланади; 🔍 Пресс-релиз, ахборот хати ва расмий муносабат тайёрлашда тажриба; 🔍 Ваколатхона фаолиятини кенг оммага етказиш, медиа режалар тузиш ва самарали ахборот сиёсати юритиш қобилияти. 🕘 Иш вақти: 09:00 дан 18:00 гача (душанба — жума) 📩Танловда иштирок этиш учун қуйидаги электрон манзилга ўз ҳақингизда маълумотларни юборинг: 👉 [email protected]