Содержимое
🔍Россия ҳудудида ўз ҳуқуқий мақомини тартибга солиш тўғрисида Ватандошларимиз билан учрашувлар ўтказилди 🔍Элчихона дипломатлари ҳамда Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси раҳбари томонидан Москва шаҳри Остров турар жой мажмуаси қурилиш ишларида ишлаб келаётган ватандошларимиз билан учрашувлар бўлиб ўтди. 🔍Учрашув давомида фуқароларимизга Россия Федерацияси Президентининг 2024 йил 30 декабрдаги 1126-сонли “Чет эл фуқароларининг ҳуқуқий мақомларини тартибга солиш тўғрисида”ги фармони асосида ўз ҳуқуқий мақомларини тиклаш истагида бўлган фуқароларимиз учун 6 кун муддат қолганлиги ҳамда фуқароларимизга бугунги кунда қайси манзилларда ҳужжатларни расмийлаштириш мумкин эканлиги тушунтириб ўтилди. Шунингдек, Россияда қонуний равишда бўлиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш учун қўйилган талаблар юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди ва жорий йилнинг 1 сентябрь кунидан ишга туширилган "Амина" мобил иловасининг мазмун-моҳияти ҳақида маълумотлар бериб ўтилди. 🔍Учрашув якунида фуқароларга тегишли ахборот материаллари ва мурожаат учун ишонч телефон рақамлари тақдим этилди. 📞Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси билан боғланиш учун ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram: @PAMRF 😎Telegram 💙RuTube😎Instagram