TGTGInsightubwenge bwa telegramLIVE / telegram public index
Subira ku nzira
«O’zaviatsiya» Agentligi avatar

TGINSIGHT CHAT

«O’zaviatsiya» Agentligi

@uzcaa

Amakuru n'Itangazamakuru

Oʼzbekiston Respublikasi transport vazirligi huzuridagi Fuqaro aviatsiyasi agentligi ————— Web-site: https://www.uzcaa.uz Facebook: https://www.facebook.com/CivilAviationAgency

Abiyandikishije1,010Abiyandikishije bari mu nzira
Ubutumwa488Ubutumwa bwahuguriwe
Icyagezweho10,702Ibireba ubutumwa bw'ubu
Ubutumwa bw'ubu

Ubutumwa bw'ubu

Uk. 26 kuri 41 · ubutumwa 488

Yoherejwe 9 Wer.

Халқаро хотин-қизлар куни! Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиация агентлигида 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди ва унда Агентлик раҳбари эркаклар жамоаси номидан азиз аёлларни кириб келаётган байрам билан қутлади. “Ўзавиация” агентлиги директори барча аёл ходимларга узоқ умр, мустаҳкам соғлик, оилавий бахт ва кўтаринки кайфият тилади. Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан барча аёлларга гуллар ва совғалар топширилди. uzcaa.uz | Facebook | Telegram

792 views

Yoherejwe 22 Gas.

Қонунчиликдаги ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикасининг «Қурол тўғрисида»ги ҳамда 2022 йил 17 майдаги ЎРҚ-770-сон «Ўзбекистон Республикасида тиббий-ижтимоий хизматлар тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023-йил 27-январдаги буйруғлари билан “Ҳаво транспортида йўловчи ва багаж ташиш” авиация қоидасига (ЎзР АҚ-195) ўзгартиришлар киритилди. Қўйидаги ўзгартиришлар тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда амалга оширилган бўлиб жорий йилнинг 14 февралидан кучга кирди. uzcaa.uz | Facebook | Telegram

954 views

Yoherejwe 10 Gas.

Алишер Навоий туғилган кунга 582 йил тўлди Бугун “Ўзавиация” агентлигида ўзбек адабий тили асосчиси ва давлат арбоби Ҳазрат Низомиддин Мир Алишер Навоийга бағишланган адабий кеча бўлиб ўтди. Тадбирни Давлат тили бўйича директор маслаҳатчиси Р.Гулямов очиб берди. Маърузада мамлакатимизда улуғ бобокалонимизга эҳтиром кўрсатиш, асарларини ўрганиш, уни дунёда кенг тарғиб этишга доимий эътибор қаратилаётганлиги таъкидланди. Тадбир якунида ёшлар етакчиси Л.Шорасулова А.Навойининг гўзал ғазалларидан ўқиб эшитирди. uzcaa.uz | Facebook | Telegram

954 views

Yoherejwe 7 Gas.

Аудитга тайёргарлик «Ўзавиация» агентлигида Озарбайжон Республикасидан келган эксперт гуруҳи ўз ишини бошлади. Ташрифдан мақсад 2023 йил 17-29 май кунлари Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган аудитга тайёргарлик кўришга кўмаклашишдир. Озарбайжон Республикаси томонидан ИКАО аудитини тайёрлаш ва муваффақиятли ўтказиш бўйича катта тажрибани инобатга олган ҳолда, ушбу мутахассислар АНС, АГА соҳаларига жалб қилинади. uzcaa.uz | Facebook | Telegram

858 views

Yoherejwe 27 Mut.

Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиаходимларини 2022 йилда тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича натижалар якунланди 2023 йил 27 январда "Ўзавиация" агентлигида Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг тиббий-учиш эксперт комиссиялари томонидан авиация ходимларини 2022 йил учун тиббий кўрикдан ўтказиш натижаларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Агентлик раҳбарлари ва мутахассислари, тиббий-учиш эксперт комиссияси мутахассислари, авиация шифокорлари, фуқаро авиацияси авиакомпаниялари ва “Ўзаэронавигация” марказининг вакиллари иштирок этди. Йиғилишда жорий 2022 йил учун Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиаходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари ва мазкур даврда парвозлар хавфсизлигини тиббий таъминлаш соҳасида амалга оширилган ишлар якунлари муҳокама қилинди. Тадбир якунида 2023 йил учун авиация тиббиёти соҳасида яқин келажакда амалга ошириш зарур бўлган муҳим мақсадлар белгилаб олинди. uzcaa.uz | Facebook | Telegram

910 views

Yoherejwe 3 Mut.

"Air Astana" самолёти кучли турбулентликка учради 2023 йил 2 январь куни Тошкент – Олмаота йўналиши бўйича КC128 рейсини амалга ошириш чоғида "Air Astana" авиакомпаниясининг самолёти Чимкент парвозларни бошқариш маркази ҳудудида 350 (10600 м) баландликда кучли турбулентликка учради. Самолёт Тошкентдан маҳаллий вақт билан соат 14.35 да ҳавога кўтарилган. Аirbus А321 ҳаво кемаси бортида 135 йўловчи ва 9 нафар экипаж аъзоси бўлган. Олинган маълумотларга кўра, ҳодиса натижасида 7 киши (шундан 3 нафари Ўзбекистон фуқароси) жабрланган. Самолёт маҳаллий вақт билан соат 16.45 да Олмаота аэропортига қўнган. Йўловчиларга ёрдам кўрсатиш учун тез ёрдам машиналари аэропортда кутиб олган. Ҳаво кемаси қўнганидан сўнг 2 нафар йўловчи тиббий ёрдам сўраган ва улар Олмаотадаги шифохоналардан бирига кўрикдан ўтиш учун юборилган. Олинган маълумотларга кўра кўрикдан сўнг синган тан жароҳатлари қайд этилмаган, тиббий ёрдам кўрсатилгач, йўловчилар касалхонага ётқизишдан бош тортишган. Қозоғистон фуқаро авиацияси қўмитаси маълумотларига кўра, ушбу факт ваколатли органлар томонидан текширилади ҳамда натижалари бўйича кейинроқ қўшимча ахборот берилади. uzcaa.uz | Facebook | Telegram

1,170 views

Yoherejwe 27 Uku.

Ҳуқуқий тарғибот 2022 йил 27 декабрда “Ўзавиация” агентлиги ходимлари “Давлат божи тўғрисида”ги ва “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш тадбирида иштирок этдилар. Унда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тақдим этилган тақдимот материаллари тўплами (аннотациялар, инфографикалар, слайдлар) намойиш этилди. uzcaa.uz | Facebook | Telegram

970 views

Yoherejwe 20 Uku.

Амир Темур музейига саёҳат Транспорт вазирлиги бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан “Мозийга саёҳат” дастури доирасида вазирлик тизимида фаолият юритаётган «Ўзавиация» агентлиги ходимларининг оила аъзолари билан биргаликда пойтахтимиздаги Темурийлар тарихи давлат музейига ташрифи ташкил этилди. Саёҳат давомида тарихий ашёлар, нодир қўлёзмалар, аждодларимиз ҳаётида муҳим ўрин тутган буюмлар билан яқиндан танишилди. Қизиқарли бўлган саёҳат, ташриф буюрувчиларда катта таъсурот қолдирди. uzcaa.uz | Facebook | Telegram

1,040 views

Yoherejwe 9 Uku.

Ҳуқуқий тарғибот 2022 йил 6 декабрь куни “Ўзавиация” агентлиги ходимлари “Конституциявий ҳуқуқ ойлиги” ва “Ҳуқуқий саводхонлик куни”га бағишланган ҳуқуқий саводхонлик ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тадбирида иштирок этдилар. Ходимларга Ўзбекистон Республикаси Конституцияси - Ўзбекистон Республикасининг энг юқори норматив-ҳуқуқий ҳужжати ва Ўзбекистон Республикасининг "Географик объектлар номлари тўғрисида", "Стандартлаштириш тўғрисида"ги қонунлари етказилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан ташкил этилган видеоконференция бўлиб ўтди, унда Агентлик ходимлари иштирок этдилар. uzcaa.uz | Facebook | Telegram

1,030 views

Yoherejwe 9 Uku.

8 декабрь-Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни! Конституция инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, давлат суверенитети, жамиятда тинчлик ва тотувлик тамойилларига риоя этиш, ҳаётимизнинг барча жабҳаларида кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишнинг кафолатидир. Ушбу ҳужжат Ўзбекистон давлатчилиги шаклланишининг энг янги босқичини бошлаб берди ва бугунги кунда у ҳар бир инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлайди. “Ўзавиация” агентлигида Конституциянинг 30 йиллиги мунособати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 ноябрдаги фармойиши билан таъсис этилган “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишонини топшириш маросими ўтказилди. Мазкур эсдалик нишони “Ўзавиация” агентлиги директорининг ёрдамчиси Гулямов Рустам Джалалитдиновичга тантанали равишда топширилди. Мукофотланган юксак эътибор ва эътироф учун миннатдорчилик изҳор этиб, Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлида астойдил меҳнат қилишини билдирди. uzcaa.uz | Facebook | Telegram

695 views

Yoherejwe 7 Uku.

Халқаро фуқаро авиацияси куни 7 декабрь бутун дунёда Халқаро фуқаро авиацияси куни сифатида нишонланади. Фуқаро авиацияси парвозларининг қулайлиги, хавфсизлиги ва ўз вақтида бажарилишини таъминловчи диспетчерлар, учувчилар, муҳандислар ва бошқа кўплаб соҳа хизматчилари шу куни касб байрамини нишонлайдилар. 1992 йил 12 ноябрдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси тегишли мажбуриятларни зиммасига олиб Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг (ИКAО) тўлиқ ҳуқуқли аъзоси бўлди. Ўзбекистоннинг ИКAОдаги фаол иштироки ушбу ташкилотнинг Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини инобатга олган ҳолда сиёсат олиб борилиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси халқаро ҳаво йўлларида эркин парвозларни амалга оширишда тегишли қарорларни ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш имконини беради. “Ўзавиация” агентлиги Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси соҳасининг барча ходимларини Халқаро фуқаро авиацияси куни билан табриклайди! uzcaa.uz | Facebook | Telegram

606 views

Yoherejwe 2 Uku.

Қонунчиликдаги янгиликлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланишни тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2022 йил 15 ноябрдаги 658-сон қарори қабул қилинди. Ушбу қарорда қуйидаги талаблар белгилаб қуйилган: -Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва давлат авиациясида учувчисиз учадиган аппаратлардан ва уларнинг бутловчи қисмларидан фойдаланиш ва уларни сақлаш тартиби; -Учувчисиз учадиган аппаратларни вақтинча олиб кириш, сақлаш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида улардан фойдаланиш; -Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аэросуратга олиш ишларини ҳаво кемаларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш тўғрисида... Батафсил маълумотни “Ўзавиация” агентлигининг расмий саҳифасида олишингиз мумкин. https://www.uzcaa.uz/ru/drones uzcaa.uz | Facebook | Telegram

723 views
12•••10•••20•••2425262728•••30•••4041