TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Xidirov formati
Xidirov formati avatar

TGINSIGHT POST

Post #113

@Xidirovformat

Xidirov formati

Ogledi6,380Število ogledov
Objavljeno10. dec.10. 12. 2025, 04:58
Vsebina

Vsebina objave

Ижтимоий прогноз Президент: Камералар аслида транспорт оқимини бошқариш, тирбандлик ва аварияни камайтиришга хизмат қилиши керак. Ва ниҳоят Президент халқни ҳукуматга қарши қўяётган муаммога эътибор қаратишни бошлади! Яна бир муаммо — халқ тўлаган солиғи эвазига қурилган йўлларга эътиборсизлик билан "паласа" чизиб, "парковка" деб расмийлаштириш орқали қонун ва тартибни эмас, балки шахсий манфаатни устун қўяётган айрим масъулларнинг хатти-ҳаракатлари. Бу амалиёт амалдаги ислоҳотларни секинлаштириб, халқда давлатга нисбатан ишончсизлик пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда. Бугунги кунда ҳайдовчилар каби кундалик ҳаётда юқори стресс ва босимни ҳис қилаётган қатлам деярли йўқ. Тирбандлик, камералар, йўл чизиқларининг аҳволи, баъзида ёқилғи муаммолари ва ҳ.к ларга тўлиқ ечим берилмай келаётганлиги йўл инфратузилмаси, жарималар тизими, парковка муаммолари каби омиллар жамланиб, одамларда руҳий чарчоқ ва ижтимоий норозилик кучаймоқда Агар бу каби муаммолар ўз вақтида бартараф этилмаса, жамиятда кескин эмоционал реакциялар авж олиши эҳтимоли бор. Шу боис, транспорт тизимини яхшилаш, адолатли бошқарув, тартиб-қоидаларнинг аниқ ва тушунарли бўлиши — ижтимоий барқарорликнинг асосий шартларидан бири эканини айтиб қўймоқ керак. Тафаккур қилиб қолишар! Социолог, Сухробхўжа Хидиров @xidirovformat