Nedavne objave
Stran 1 od 14 · 159 objav
Objavljeno pred 10 dnevi
”MAROMIYLIK” LOYIHASI - TO‘Y MAROSIMLARNI IXCHAMLASHTIRISH ASOSI 24.05.2026 ✅ 📲DASTURNING HD versiyasi👇 🎥YouTube 📺OnlineTV 📻Online Radio Telegram | Instagram | YouTube | Facebook Bizning barcha manzillarimiz https://lnk.bio/Xorazmtelekanal
Objavljeno pred 11 dnevi
💥😱🌸 Буни албатта кўриш керак: Наманганда Гиннесс рекордлар китобига кирган гуллар фестивали старт олибди. Фестиваль давомида шаҳарда рекорд даражада — 150 миллион туп гул экиб чиқилибди. Шу орқали Наманган “Бир ой давомида энг кўп миқдорда гулларни биргаликда экиш” номинацияси бўйича жаҳон рекордини ўрнатибди. Фестиваль очилишь мароисмида 5000 автомобил гуллар билан безатилган холда махсус карвон харакат қилар экан. Ташкилотчилар бу йилга фестивальга миллиондан ортиқ меҳмон кутишни режа қилишмоқда. Фестиваль 21 июнгача давом этади. Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан ва хориждан сайёҳлар гўзал гуллар билан безатилган кўчалар, парклар ва улкан инсталляцияларни томоша қилиш учун фаол равишда ташриф буюрмоқда. 🗓 24 май — 12 июль 💰 Кириш бепул 📍 Наманган, Бобур номидаги парк @Xidirovformat
Objavljeno pred 11 dnevi
#маромийлик Турмуш ҳаётимиздаги маромийлик — инсоннинг ички қаноати, мақсадлари ва қадриятлари мувозанатда бўлиши билан белгиланади. Аммо бугунги рақамли муҳитда, айниқса ижтимоий тармоқларда намойиш этилаётган ҳашамат, гедонизм ва истеъмолчилик руҳидаги контентлар ёшлар онгига кучли таъсир ўтказмоқда. Натижада орзу-ҳаваслар табиий эҳтиёждан кўра, бошқаларнинг ҳаёти билан таққослаш асосида шаклланиб қоляпти. Айниқса, айрим қиз-жувонларимизда турмуш қуриш масаласида йигитнинг инсоний фазилатларидан кўра, молиявий имконияти, машинаси, бренди ёки ташқи кўриниши устувор мезонга айланиб бораётганини кузатиш мумкин. Бу ҳолат эса муносабатларда самимиятдан кўра манфаат устун келишига сабаб бўлади. Хўш, хорижда вазият қандай? Масалан, Жанубий Кореяда ҳам узоқ йиллар давомида кучли истеъмолчилик маданияти шаклланди. Илмий тадқиқотларда қайд этилишича, кореялик ёшлар орасида “намойишкорона муваффақият” босими жуда юқори: қиммат уй, бренд кийим, ташқи кўриниш ва ижтимоий мақом инсон қадрининг ўлчовига айланиб қолган. Бу эса ёшларда стресс, ёлғизлик ва ҳатто оила қуришдан қочиш кайфиятини кучайтирган. Шу сабабли Жанубий Кореяда туғилиш даражаси дунёдаги энг паст кўрсаткичларга тушиб кетди. Сўнгги йилларда эса у ердаги айрим ёшлар “содда ҳаёт” ғоясига қайта бошлади. Улар камроқ истеъмол қилиш, руҳий хотиржамлик, ортиқча пойгадан чиқиш ва маънавий барқарорликни муҳим деб билмоқда. Чунки инсон бахти фақат моддий неъмат билан эмас, балки ички осойишталик ва мазмунли муносабатлар билан ҳам ўлчанишини англаб етмоқда. Ва бу ғоя бугунги кунда корейс ёшлари орасида кенг тарқалган. Шунинг учун биз ҳам ёшлар онгида “бахт — бу намойиш эмас”, “қадр — мол-дунё билан эмас” деган тушунчани мустаҳкамлашимиз керак. Маромий ҳаёт — бу ҳаваслар қули бўлиб яшаш эмас, балки имконият ва эҳтиёж ўртасидаги мувозанатни сақлай олишдир. Тафаккур қилайлик! @Xidirovformat
Hashtags
Objavljeno pred 13 dnevi
5 кунлик иш ҳафтаси деярли маъносиз — янги тадқиқот жума куниги иш модели самарасизлигини исботлади! Асосий хулоса: бешинчи иш куни энг унумсиз кун экан: • Тадқиқотларга кўра, ходимлар 38 соатлик иш ҳажмини 33 соатда ҳам бажара олар экан. • Жума куни асосан прокрастинация, самарасиз учрашувлар ва «иш қилаётгандек кўриниш»га кетади. • Атиги ярим йилдан кейин иштирокчиларда чарчаш камайгани, соғлиқ ва ҳаёт сифати яхшилангани кузатилган. • Ходимлар алмашинуви 57% га камайган, компаниялар даромади эса ўртача 15% га ошган; айрим ҳолатларда фойда +35% бўлган. • 4 кунлик иш ҳафтаси бўйича тажрибалар Япониядан Исландиягача ўтказилган ва деярли барча ҳолатда самарадорлик, бахт ва даромад ўсган. Нима деб ўйлайсиз, бизда ҳам юқорида ўтирган казо-казолар шу ҳақда хеч ўйлаб кўришармикан? Социолог, Сухробхўжа Хидиров @Xidirovformat
Objavljeno pred 17 dnevi
📍 “Maromiylik” umummilliy harakati doirasida Andijon davlat universitetida Respublika ishchi guruhi aʼzolari S. Xidirov (sotsologiya fanlar bo‘yicha falsafa doktori), R. Oʻtaganovlar (RMM boʻlim boshligi, dotsent) Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi Andijon viloyati bo‘limi rahbari N. Qashqaboyevalar boshchiligida seminar-trening bo‘lib o‘tdi. Seminar davomida yoshlar o‘rtasida sog‘lom turmush tarzi, ma’naviy muhitni mustahkamlash hamda milliy qadriyatlarni targ‘ib etishga qaratilgan muhim fikr va tavsiyalar bildirildi. Tadbirda “Maromiylik” g‘oyasining mazmun-mohiyatini ochib beruvchi videorolik namoyish etilib, uning tarbiyaviy аhamiyati keng yoritildi. ✅Bizning kanalga obuna bo‘ling va kuzatishda davom eting. 👇 Telegram | Instagram | Facebook| Youtube |
Objavljeno pred 17 dnevi
#маромийлик Хитойча маромийлик! Хитойда “ҳашаматли ҳаёт тарзи” ва “муваффақиятни кўз-кўз қилиш” маданиятига қарши жиддий кураш бошланди. Бу ерда бир куни Ferrari, Hermes ва миллионлаб обуначиларга эга блогер эртасига интернетдан бутунлай йўқолиб қолиши мумкин. Судсиз, шов-шувсиз, изоҳсиз. Кечагина “муваффақият рамзи” бўлган инсоннинг аккаунти бугун очилмайди. Сўнгги йилларда Хитой ҳукумати шундай хулосага келди: ҳашаматли ҳаётни намойиш қилиш жамиятни илҳомлантиришдан кўра, одамларда норозилик ва асабийликни кучайтирмоқда. Шу сабабли 2024 йилдан бошлаб бу йўналишда катта тозалаш ишлари бошланди ва ҳозир янги босқичга ўтди. Йиллар давомида: 👜 миллионлаб юанлик Hermes сумкаларини, 🏎️ Rolls-Royce ва Ferrari автоколлекцияларини, ✈️ хусусий самолётлардаги ҳаётни, 🏛️ улкан қаср ва квартираларни намойиш қилиб келган блогерлар Douyin, Weibo ва Xiaohongshu платформаларидан оммавий тарзда ўчирила бошлади. Масалан, “хитойлик Ким Кардашьян” деб аталган Wang Hongquanxing’нинг 4 миллиондан ортиқ обуначиси бор эди. Бир кунда унинг аккаунтлари йўқолди. Douyin платформаси бир ҳафта ичида минглаб видеоларни ўчириб, 4700 дан ортиқ luxury аккаунтларни блоклади. Xiaohongshu ҳам юзлаб профилларни ёпди. Бу орқали давлат жамиятга аниқ сигнал бермоқда: “Пулпарастлик ва бойликни кўз-кўз қилиш қадрият эмас.” Чунки Хитой ҳозир жамиятга бошқача ғояни тарғиб қилмоқда: “Фақат бой бўлиш эмас, балки меҳнат қилиш ва жамиятга фойда келтириш муҳим.” Энг қизиқ жиҳати шундаки, энди тиббиёт, ҳуқуқ, молия, таълим каби муҳим мавзуларда гапирадиган блогерлар ўз малакасини расман тасдиқлаши шарт. Яъни: 📌 диплом, 📌 лицензия, 📌 сертификат бўлмаса, контенти ўчирилиши ёки аккаунти блокланиши мумкин. Douyin, Weibo ва Bilibili платформалари муаллифларнинг ҳақиқий мутахассис эканини текшириши талаб қилинган. Демак, энди исталган одам камерани ёқиб: — “депрессияни қандай даволаш керак”, — “қайси жойга инвестиция қилиш тўғри”, — “суд ишларини қандай ютиш мумкин”, — “болани қандай тарбиялаш керак” каби мавзуларда бемалол маслаҳат бера олмайди. Ғарб интернети ҳали ҳам: “Ёшлигингда бойиб кет”, “криптомиллионер бўл”, “осон ва ҳашаматли ҳаёт кечир” каби ғояларни сотмоқда. Хитой эса аксинча қуйидаги қадриятларни олдинга сурмоқда: 🥇 камтарлик, 🥇 интизом, 🥇 қаттиқ меҳнат, 🥇 таълим, 🥇 муҳандислик фикрлаши, 🥇 ишлаб чиқариш, 🥇 мамлакатга фойда келтириш. Бу Хитой учун табиий ёндашув. Чунки ҳукумат яхши тушунади: ёшлар ишсизлиги ортиб бораётган, уй-жой нархи қимматлашган, рақобат кучайган шароитда, қиммат соат ва машиналарини намойиш қилаётган блогерлар одамларда энди ҳавас эмас, балки ғазаб уйғотиши мумкин. Энг қизиғи — бу сиёсатни кўпчилик хитойликлар қўллаб-қувватлаяпти. Чунки ижтимоий тармоқлар бутун бир авлоднинг фикрлаши ва қадриятларини шакллантиради. Балким, Хитой ҳозир жамиятда ҳурмат мезонини ўзгартиришга ҳаракат қилаётгандир: истеъмол қиладиганларга эмас, балки яратадиганларга ҳурмат бериш. Бу эса оддий блогерларни блоклашдан анча чуқур масала. @Xidirovformat
Hashtags
Objavljeno pred 20 dnevi
#maromiylik #seminar 📍Bugun Chirchiq davlat pedagogika universitetida “Maromiylik” umummilliy harakati doirasida OTM mutaxassislari uchun seminar-trening bo‘lib o‘tdi. Tadbir davomida jamiyatimiz uchun dolzarb bo‘lgan masala — yoshlar orasida me’yor, mas’uliyat va ongli hayot tarzini shakllantirish masalasi atroflicha muhokama qilindi. Maruzalarda bugungi kunda kuchayib borayotgan iste’molchilik kayfiyati, namoyishkorona hayot tarzi hamda ijtimoiy bosimning salbiy oqibatlari real misollar va tadqiqot natijalari asosida yoritib berildi. Shuningdek, 58 mingdan ortiq respondent ishtirok etgan sotsiologik tadqiqot natijalari taqdim etilib, ortiqcha dabdaba, isrof va qarzga asoslangan turmush tarzining kengayib borayotgani alohida ta’kidlandi. Bu holat ayniqsa yoshlar dunyoqarashi va qadriyatlariga jiddiy ta’sir ko‘rsatayotgani qayd etildi. Seminar-trening interaktiv ruhda tashkil etilib, ishtirokchilar nafaqat tinglovchi, balki yangi g‘oyaning targ‘ibotchisi va amaliy tashabbuskori sifatida faol ishtirok etdilar. “Maromiylik” harakati doirasida ilgari surilayotgan asosiy g‘oya — jamiyatda me’yor va qanoat madaniyatini shakllantirish, ongli tanlovga asoslangan hayot tarzini qaror toptirishdan iborat ekanligi yana bir bor e’tirof etildi. Bizning ijtimoiy sahifalar:👇 📱Telegram | 📱Instagram | 📱Facebook | 📱Youtube
Hashtags
Objavljeno pred 23 dnevi
Айтишларича, Умар ибн Абдулазизнинг қизчалари бир кун ҳузурларига йиғлаб кирди. Ўша пайтда у ёшгина қизча бўлиб, у кун эса ҳайит куни эди. - Сизни нима йиғлатди, - деб амирул мўминийн сўрадилар. Қизлари: - Ҳамма болалар бугун янги кийимлар кийишди, мен амирул мўмининнинг қизи бўла туриб, эски кийимдаман, - дея жавоб қилди. Умар унинг йиғисидан таъсирланиб, Байтулмол хазиначиси олдига бордилар ва унга: - Кейинги ой маошимни менга бериб тура оласизми, - дедилар. Хазинабон: - Нега, ё амирал мўминийн, - деди. Умар унга бўлган воқеани айтиб бердилар. Шунда хазинабон: - Мен қаршимасман, лекин битта шартим бор, - деди. Умар: - У қандай шарт экан, - дедилар. Хазинабон: - Менга кейинги ойгача тирик қолиб, олдиндан олмоқчи бўлган маошингизни тўлаб бера олишингизга кафолат беринг, - деди. Умар уни қолдириб, уйларига қайтдилар. Фарзандлари: - Отажон, нима бўлди? - деб сўрашди. Умар дедилар: - Ё сабр қиласизлар ва ҳаммамиз баробар жаннатга кирамиз ёки сабр қилмайсизлар ва отангиз дўзахга киради. Шунда болалари: - Сабр қиламиз, отажон, дея жавоб қилишган экан. Аслида, раҳбарларимиз учун уммат лидерларининг одоби, ахлоқи, ҳаёт йўли ва иш услуби намуна ҳамда мотивация манбаи бўлиши керак. Қандайдир ғайридин вакилларининг қарашлари эмас, балки ўз қадриятларимизга таянган, юксак маънавият ва масъулиятни тарғиб қилувчи шахслар ибрат бўлиши лозим. Шунинг учун бугун давлатимизда лавозимда ўтирган шахс чуқур мушоҳада қилиб, кимдан ва нимадан илҳом олаётганини қайта кўриб чиқишлари керак. Айтишадики: кимга тақлид қилсанг, вақт ўтиб фитратинг ҳам ўшанга ўхшаб боради. Раҳбарларимиз тафаккур қилишсин. Социолог, Сухробхўжа Хидиров @Xidirovformat
Objavljeno pred 26 dnevi
Hurmatli yurtdoshlar! Sizlarni 9-may — Xotira va qadrlash kuni munosabati bilan chin qalbimdan muborakbod etaman! Bu sana — Vatan ozodligi, tinchlik va osoyishtalik yoʻlida jonini fido qilgan ajdodlarimiz xotirasiga ehtirom, mehnat va hayot mashaqqatlarini matonat bilan yenggan faxriylarimizga yuksak qadr-eʼtibor ramzidir. Barchangizga mustahkam sogʻliq, xonadonlaringizga tinchlik-xotirjamlik, yurtimizga esa doimo osmon musaffoligi va farovonlik tilayman. Xotira abadiy, qadr muqaddas! 9-may — Xotira va qadrlash kuni yana bir bor muborak boʻlsin! @Xidirovformat
Objavljeno 2. maj
Мёрфи қонуни Бу ҳазиломуз тушунча одатда америкалик муҳандис Эдвард Алоизиус Мёрфи номи билан боғланади. У XX аср ўртасида авиация ва техника соҳасидаги синовлар билан шуғулланган. Кузатувлари асосида у шундай фикр билдирган: агар бирор ишни нотўғри бажариш имконияти мавжуд бўлса, албатта кимдир шу йўлни танлайди. Кейинчалик бу фикр оммалашиб, “Мёрфи қонуни” номи билан машҳур бўлиб кетган. Тушунарлики, бу табиат қонуни эмас, балки инсон ва тизимлар фаолиятидаги мураккабликларни ифода этувчи тамойилдир. Унга кўра ҳар қандай жараёнда хатолар эҳтимоли мавжуд бўлиб, назорат етарли даражада бўлмаса, натижа кутилганидек бўлмаслиги мумкин. Шу маънода у мураккаб тизимларда беқарорлик ва ноаниқликнинг табиийлигини кўрсатади. Мёрфи қонунини кундалик ҳаётда навбатга туриш орқали ҳам яхши тушуниш мумкин. Тасаввур қилинг, супермаркетда бир нечта касса ишлаяпти. Сиз энг тез юради деб ўйлаган навбатни танлайсиз. Аммо айнан шу пайтда олдингиздаги харидорнинг картаси ишламай қолади, кимдир нархни текширтиришни сўрайди ёки касса аппаратида носозлик чиқади. Ён қатордаги одамлар эса тезроқ чиқиб кетишади. Шунда одамда “айнан мен турган навбат секинлашди” деган таассурот пайдо бўлади. Бу ҳолат Мёрфи қонунига ўхшаб кетади: агар жараёнда кечикиш ёки муаммо чиқиши эҳтимоли бўлса, маълум вазиятда у намоён бўлади. Лекин бу ерда гап қандайдир сирли куч ҳақида эмас. Психологлар бундай ҳолатни инсон салбий тажрибаларни кучлироқ эслаб қолиши билан изоҳлайдилар. Шунинг учун муваффақиятли ва оддий жараёнлар тез унутилади, муаммоли ҳолатлар эса ёдда қолади. Навбат мисоли яна бир нарсани кўрсатади: мураккаб тизимларда кичик узилишлар ҳам катта таъсир кўрсатиши мумкин. Масалан, бир кассадаги 2–3 дақиқалик кечикиш орқадаги ўнлаб одамларнинг вақтига таъсир қилади. Илмий жиҳатдан бу ҳолат навбатлар назарияси (queueing theory) орқали ўрганилади. Хуллас, Мёрфи қонуни “ҳамма нарса ёмон бўлади” дегани эмас. У ҳар қандай тизимда хатолар ва тасодифий омиллар бўлишини эслатади. Шу сабабли муҳим ишлар учун олдиндан тайёргарлик кўриш, хавфларни ҳисобга олиш ва захира режага эга бўлиш доимо муҳим ҳисобланади. Социолог, Сухробхўжа Хидиров @Xidirovformat
Objavljeno 29. apr.
#maromiylik Маромийлик замон талаби! Туркияда йирик қабилалардан бири тўйларга чеклов жорий қилинмоқда. Şırнак вилоятида жойлашган Гоян қабиласи (Goyan aşireti) тўй маросимларига кетадиган харажатларни қисқартириш Туркияда йирик қабилалардан бири тўйларга чеклов жорий қилибди. Şırнак вилоятида жойлашган Гоян қабиласи (Goyan aşireti) тўй маросимларига кетадиган харажатларни қисқартириш бўйича қарор қабул қилибди. ▪️ Энди меҳмонлар сони ва тантаналар давомийлигига чекловлар киритилади ▪️ Асосий мақсад — оилаларга тушаётган молиявий юкни камайтириш ва ортиқча сарф-харажатларнинг олдини олиш ▪️ Шу билан бирга алоҳида таъкидланди: «Аёллар — бизнинг ифтихоримиз (başımızın tacıdır)», ва ҳеч қандай чекловлар уларга қарши қаратилмаган. Қарор сўнгги йилларда тўйлар ҳаддан ташқари қимматлашиб, оилаларга жиддий иқтисодий босим ўтказаётгани билан изоҳланмоқда. Гоян қабиласи — Туркиянинг жануби-шарқий ҳудудидаги йирик ижтимоий бирлашмалардан бири бўлиб, асосан Шырнак ва унга қўшни вилоятларда яшайди. Ростини айтганда, бу ҳолат фақат бир ҳудуд ёки бир жамиятга хос эмас. Бугунги кунда инсонларда реал имкониятларига мос келмайдиган ҳаёт тарзини намойиш қилишга интилиш кучайиб бормоқда. Айниқса, ижтимоий тармоқларда “фаровон ҳаёт”нинг сунъий равишда идеаллаштирилиши одамларда таққослаш, ўзаро рақобат ва ортиқча сарф-харажат қилишга босим яратмоқда. Ижтимоий психология нуқтаи назаридан бу ҳодиса “намойишкорона истеъмол” (conspicuous consumption) деб аталади. Унга кўра, инсонлар нафақат эҳтиёж учун, балки бошқалар олдида мақом кўрсатиш учун ҳам сарф-харажат қила бошлайди. Бу эса узоқ муддатда молиявий зўриқиш, қарздорлик ва ҳатто ижтимоий норозиликка олиб келиши мумкин. Шу нуқтаи назардан қараганда, ортиқча дабдабага қарши қаратилган ташаббуслар — бу фақат иқтисодий эмас, балки ижтимоий барқарорликни таъминлашга қаратилган муҳим қадамдир. Шунинг учун бўлса керак, мамлакатимизда ортиқча сарф-харажатга олиб келувчи иллат бўлган дабдабали тўй, оилавий тантана ва маросимларга қарши курашга қаратилган маромийлик ғояси худди қуруқ ўтинга олов ёққандек эффект бериб дунёнинг турли бурчакларида ҳам акс садо бермоқда. Бошқа миллатлар ҳам тўй ва маросимларни ихчамлаштиришга оид ғояларни кенг қўллаб-қувватламоқдалар. Чунки бутун дунёда инсоннинг ўз имкониятдан ортиқ яшашга интилиш ҳиссидан чарчоқ пайдо бўлмоқда. Ва бунга ечим ҳам ягона: меъёр, онглилик ва ижтимоий масъулият. Тафаккур қилайлик! Социолог, Сухробхўжа Хидиров @Xidirovformat
Hashtags
Objavljeno 29. apr.
Ишонч йўқ жойда тизим мураккаблашади (Социологик таҳлил) Ҳиндистоннинг Одиша штатидаги бир эркак вафот этган синглисининг ҳақиқатан оламдан ўтганини исботлаш учун унинг қабрини ковлаб, суякларини банкка олиб келибди. Гап шундаки, у синглисининг ҳисобидан 20 000 рупий ечиб олмоқчи бўлган, аммо банк ходимлари пулни фақат ҳисоб эгаси шахсан келган тақдирдагина беришларини айтган. Эркак синглиси вафот этганини неча бор тушунтирса ҳам, унинг гапларига ишонишмаган. Энди савол, нега бундай бўлди? Одатда, ижтимоий ишонч ва давлат идораларида бюрократиянинг кучайиши — бу бир-бири билан чамбарчас боғлиқ икки муҳим ижтимоий ҳодисадир. Аввало, ижтимоий ишончга тўхталсак. У — жамият аъзоларининг бир-бирига ва давлат институтларига нисбатан ишонч даражасидир. У жамиятдаги ҳамкорлик, барқарорлик ва тараққиётнинг муҳим шарти ҳисобланади. Ишонч пасайишининг асосий сабабларидан бири — ижтимоий адолатнинг бузилиши ҳиссининг кучайишидир. Даромадлар ўртасидаги катта фарқ, имкониятларнинг тенг тақсимланмаслиги ва айрим гуруҳларнинг устун ҳолатга эга бўлиши одамларда норозилик уйғотади. Шу билан бирга, давлат идораларида шаффофлик етишмаслиги, коррупция ҳолатлари ва қарорларнинг тушунарсиз қабул қилиниши ҳам ишончни емирувчи омиллардандир. Иккинчи томондан, бюрократия — бу давлат бошқарувида қоидалар, тартиблар ва расмийлаштириш жараёнларининг кўпайишидир. Унинг маълум даражада бўлиши тартиб-интизомни таъминлаш учун зарур. Бироқ ишонч паст бўлган жамиятларда бюрократия ортиқча даражада кучайиб кетади. Давлат фуқароларга ишонмаган сари, ҳар бир ҳаракатни ҳужжатлар ва текширувлар орқали назорат қилишга интилади. Амалдорлар эса шахсий жавобгарликдан қочиш мақсадида қарорларни қоидаларга юклаган ҳолда иш юритади. Натижада оддий масалалар ҳам мураккаб ва секин ҳал этиладиган жараёнга айланади. Бу икки ҳодиса ўртасида айланма боғлиқлик мавжуд. Ижтимоий ишонч пасайган сари, давлат тизими кўпроқ назорат ва қоидалар жорий этади, бу эса бюрократиянинг ортишига олиб келади. Бюрократия кучайган сари эса одамлар давлат хизматларини самарасиз ва адолатсиз деб қабул қила бошлайди, бу эса ишончнинг янада пасайишига сабаб бўлади. Хулоса қилиб айтганда, бюрократияни камайтириш учун фақат қоидаларни қисқартиришнинг ўзи етарли эмас. Энг муҳим вазифа — жамиятда ишончни тиклашдир. Бу эса адолатли бошқарув, очиқлик ва барча учун тенг қоидаларни таъминлаш орқали амалга оширилади. Ишонч бор жойда тизим соддалашади, ишонч йўқ жойда эса у мураккаблашиб боради. Кузатишларимиз юртимизда инсонларнинг бир-бирига, жамиятнинг эса давлат идораларига бўлган ишончи кун сайин тушиб бораётгандек тасаввур уйғотмоқда. Ўз вақтида тегишли чоралар кўрилмаса Ҳиндистонда бўлган юқоридаги кулгили ҳам фожели воқеа бизда ҳам содир бўлиши эҳтимоли юқори. Тафаккур қилайлик! Социолог, Сухробхўжа Хидиров @Xidirovformat