Vsebina objave
Бутун дунёдаги олий таълим муассасаларида сунъий интеллектдан фойдаланиш ҳолати профессор-ўқитувчиларни жиддий ташвишга солмоқда! Бугунги кунда таълим жараёнида сунъий интеллект воситалари, жумладан ChatGPT каби дастурлар, кенг қўлланила бошлади. Албатта, бу технологиялар тўғри ва маъқул йўналишда ишлатилса, ўқувчиларнинг изланиш қобилиятини ошириш, ахборотга тезроқ эришиш ва билимни самарали ўзлаштириш имконини беради. Аммо афсуски, кўплаб талабалар бу воситалардан ўқиш жараёнини енгил йўл билан ҳал қилиш воситаси сифатида фойдаланмоқда. Ўқитувчиларнинг кўп йиллик меҳнати ва билим беришдаги саъй-ҳаракатларига қарамасдан, айрим ўқувчиларнинг сунъий интеллектга ортиқча таянаётгани уларда мустақил фикрлаш, таҳлил қилиш ва ижодий ёндашув қобилиятининг сусайишига сабаб бўлмоқда. Бу эса таълимнинг асосий мақсади — инсонни фикрлай оладиган, таҳлил қиладиган ва муаммоларга мустақил ечим топа оладиган шахс сифатида шакллантириш вазифасига жиддий таҳдид солади. Шундай экан, AI воситалари таълимда ёрдамчи восита сифатида хизмат қилиши керак, ўрнини босаётган восита сифатида эмас. Ўқитувчи — тафаккурни уйғотувчи, тарбия берувчи ва инсоннинг маънавий ривожланишига йўлбошчи; сунъий интеллект эса фақат маълумотни қайта ишлашда ёрдамчи бўлиши лозим. Агар бу мувозанат сақланмаса, келажакда биз билимдон авлод эмас, технологияга тўлиқ боғлиқ, фикрлаш қобилияти чекланган жамиятни кўришимиз мумкин. Тафаккур қилайлик! Социолог, Сухроб Хидиров. @Tafakkur3