Vsebina objave
Ижтимоий прогноз 2035 йилга келиб Европада одамлар ва роботлар ўртасида уруш бошланиши мумкин - The Telegraph The Telegraph нашри Европолнинг тегишли ҳисоботига таяниб хабар беришича. Роботлар турли соҳаларда, жумладан етказиб бериш, тозалаш ва бошқа хизматларда ишлайди. Ҳисоботда ишидан айрилган одамлар намойишларига чиқиши ва ўз норозилигини “роботларга зарар етказиш” орқали ифода этиши мумкинлиги айтилган. Тарихда маълумки бундай жараёнлар бўлиб ўтган. Масалан, саноат инқилоби дарида ҳам машиналаштириш жамиятда кескин реакциялар келтирган эди. Унда тўқимачилик фабрикаларида машиналар ишчиларни алмаштира бошлаган эди. Шунда Лион тўқимачилар қўзғолонлари (Франция, 1831 ва 1834 йиллар) Чартистлар ҳаракати (Англия, 1838–1857) бунга мисол бўлган эди. Лекин янги технологиялар асосида кўплаб янги касблар пайдо бўлади. Шунинг учун меҳнат бозорида қайта тайёрлаш ва малака ошириш учун катта дастурлар ишга туширишимиз муҳим. Кеч бўлмасдан тафаккур қилайлик! Социолог, Сухробхўжа Хидиров @Xidirovformat