TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Xidirov formati
Xidirov formati avatar

TGINSIGHT POST

Post #155

@Xidirovformat

Xidirov formati

Ogledi696Število ogledov
Objavljeno29. dec.29. 12. 2025, 09:10
Vsebina

Vsebina objave

Социо-таҳлил Ёшлар энди аввалгидек эмасми? Глобал ўзгаришлар даврида турли ёш гуруҳларига мансуб ходимларнинг шахсий сифатларида нима ўзгарди? 📑 Ушбу мавзуда мунтазам равишда тадқиқотлар олиб бориб, олинган маълумотлар таҳлилини тарихий, иқтисодий ва сиёсий контекст билан солиштирган ҳолда, Detech Group халқаро тадқиқотлар компанияси социологлари қуйидаги ўзгаришларни қайд этмоқда: ⚪️ Илгари олдинни кўра билиш, оригиналлик ва қизиқувчанлик каби сифатлар ёшлар гуруҳида бошқа барча ёш гуруҳларига нисбатан анча кучли намоён бўлар эди. Ёшларга узоқ муддатли режалаштириш, кенг келажак уфқларида фикрлаш, янги билимларга қизиқиш ва инновацион ёндашув хос эди. ➡️ Аммо 2022 йилда ёшларнинг режалаштириш горизонти деярли 50 ёшли одамлар даражасига тенглашди: қизиқувчанлик бўйича ҳам худди шундай статистика кузатилди. Бу ёшларнинг янги билимларни ўрганишга бўлган интилиши, дунёқарашни кенгайтиришга қизиқиши ва одатий билим чегараларидан чиқиш истаги пасайганини англатади. ⚪️ Оптимизм ва қатъиятлилик энг кўп ёшларга хос бўлиб, ёш ўтиши билан бу сифатлар одатда сусая бошлар эди. Ёш ўтган сайин инсонлар мулоҳазалироқ бўлиб, эҳтиёткор ҳаракат қилади ва хавф-хатарларга кўпроқ эътибор қаратади. ➡️ 2022 йилда барча ёш гуруҳларида ушбу қонуният сақланиб қолди, фақат ёшлар гуруҳидан (18–21 ёш) ташқари. Бу гуруҳда кўрсаткичлар кескин пасайиб, 50 ёшли одамлар даражасига тушиб кетди. Бу каби ноодатий даражадаги пасайиш шуни кўрсатадики, ҳозирги шароитда ёш авлод яхши келажакни кутмай қўйган ва қарор қабул қилишдан қўрқмоқда. ⚪️ Шунингдек, ижтимоий фаоллик — жамиятда кўзга ташланиш, ўз фикрини ҳимоя қилишга интилиш — 27 ёшгача бўлган ёшлар орасида яққол намоён бўлган ёшга хос хусусият эди. ➡️ 2022 йилда 18–21 ёшлилар гуруҳида бу сифатлар деярли 40–45 ёшли одамлар даражасигача пасайган, қолган ёш гуруҳларида эса ўзгаришлар ё жуда кам, ёки умуман кузатилмаган. ⚪️ Ёшлар доимо атрофдагиларга кўпроқ қизиқиш билдиради, чунки улар янги дунёга чиқиб, ижтимоийлашув жараёнидан ўтади. Ёш ўтиши билан эса бошқалар билан алоқа ўрнатиш истаги аста-секин камаяди. ➡️ Қизиқ томони шундаки, 2022 йилда 18–21 ёшлилар гуруҳида мулоқотчанлик пасайган, 22–27 ёшли ёшлар орасида эса, аксинча, бошқаларнинг хулқ-атворига бўлган қизиқиш ошган. Тадқиқот натижалари таҳлили шуни кўрсатадики, юз берган воқеалар энг ёш гуруҳнинг хулқ-атворига танқидий даражада таъсир кўрсатиб, унга хос бўлган психологик хусусиятларни йўқотишига олиб келган. Шу сабабли, ҳозирги пайтда ёшларни янги шароитларда ижтимоийлашувини қўллаб-қувватлаш чоралари ҳар қачонгидан ҳам долзарб ҳисобланади. Социолог, Сухробхўжа Хидиров @xidirovformat