TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Xidirov formati
Xidirov formati avatar

TGINSIGHT POST

Post #177

@Xidirovformat

Xidirov formati

Ogledi5,380Število ogledov
Objavljeno29. jan.29. 01. 2026, 12:25
Vsebina

Vsebina objave

#Антимаромийлик ИСРОФГА АЙЛАНГАН ҚАДРИЯТ Ижтимоий тармоқларда «Тошкент шаҳри чиқиндихоналаридан бир кунда 3,5 тонна нон ва нон маҳсулотлари йиғиб олинди», деган хабарни ўқиб, инсон беихтиёр ғамгин ўйланиб қолади. Бу рақам оддий статистика эмас. Бу — жамиятимизнинг маънавий қиёфасига тутилган ойна. Унда фақат исрофгарчилик эмас, балки бефарқлик, ношукурлик ва қадрсизланиш акс этган. 3,5 тонна ноннинг чиқитга ташланиши — тўқликка шўхликнинг, неъмат қадрига етмасликнинг, маънавий ҳушёрликнинг сусайиб бораётганининг яққол далилидир. Нон — азалдан халқимиз учун муқаддас бўлган неъмат. Унга ҳурмат — ризққа ҳурмат, ризққа ҳурмат эса ҳаётга ҳурматдир. Бу кўрсаткич фақат аҳоли хонадонларидан чиқарилаётган нон ҳақида. Хўш, тўйхоналар, ресторанлар, ошхоналарда увол бўлаётган нон-чи? У ерларда исроф қилинаётган неъматларнинг ҳажми-чи? Агар буни республика миқёсида тасаввур қилсак, рақамлар қандай манзарани намоён этар экан? Биргина мисол. Миллий қадриятларимиз билан чамбарчас боғлиқ бўлган наҳор оши ёки тўй маросимларини олайлик. Бу — минг йиллар давомида авлоддан-авлодга ўтиб келаётган, халқимизнинг маънавий қиёфасини ифодаловчи анъанадир. Аммо айнан шу гўзал анъаналар бағрида, кўзга у қадар ташланмайдиган, лекин оқибати маънан жуда оғир бўлган бир одат шаклланиб қолган. Дастурхон атрофига йиғилишимиз билан даврадаги ёши улуғ кимса “Бисмиллоҳ” деб, дастурхондаги нонни ушатади. Савол туғилади: ушатилган ноннинг қанчаси ейилади? Агар ошга келди-кети кўп бўлса, кейин келган меҳмонлар аввалгилар ушатиб кетган нон бўлакларини аксар ҳолларда истеъмол қилмайди. Хизматда юрганлар эса дарҳол янги нон тортиқ қилади. Натижада, аввалги ҳолат яна такрорланади: яна “Бисмиллоҳ”, яна ушатилган нон, яна увол… Уламолар исроф ҳақида сўралганда: «Агар сен истеъмол қилаётган нонингнинг ушоғи дастурхонга тўкилса-ю, уни емай ташлаб юборсанг, бу исрофдир ва у гуноҳи азимдир», деб таъкидлаган. Энди бир лаҳза ўйлаб кўрайлик: тўй ва ҳашамлардаги бу каби одатларимиз қай даражадаги исрофга сабаб бўляпти? Бу бефарқлик қандай маънавий оқибатларга олиб келяпти? Афсуски, оддий кўринган одатлар ортида қандай катта маънавий йўқотишлар ётганини англаб етмаймиз. Ҳолбуки, нонга бўлган муносабат — жамиятнинг маънавий даражасини кўрсатадиган энг аниқ мезонлардан биридир. Социолог, Сухробхўжа Хидиров. Тафаккур қилмаяпмиз! @Xidirovformat