TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Xidirov formati
Xidirov formati avatar

TGINSIGHT POST

Post #181

@Xidirovformat

Xidirov formati

Ogledi4,110Število ogledov
Objavljeno2. feb.02. 02. 2026, 08:37
Vsebina

Vsebina objave

Туркийларга тош отмоқчи бўлганларга раддия! Одам Ато яралиши ва туркий халқлар насаби ҳақида нимани биласиз? Одам Атонинг яралиши хусусида Абулғозий Баҳодирхоннинг “Шажараий тарокима” асаридан шундай маълумот келтирилади. Одам атамаси араб тилидан олинган бўлиб, тери, яъни сирт, ташқи қисм маъноларини билдиради. Аллоҳ таолонинг буйруғини фаришталар Жаброил, Микоил, Исрофил алайҳиссалом ернинг норозилигидан ўтиб бажара олмадилар. Азроил алайҳиссалом эса ернинг устки қисмидан (ичидан эмас), яъни сиртидан, ташқи қисми, яна ҳам аниқроғи одимдан, ернинг “териси”дан олиб фаришталар одам суратини ясадилар. Аллоҳ таоло унга жон ато қилиб, эски араб тилида ОДАМ деб ном қўйган. Одамнинг лақаби Сайфуллоҳ бўлган (Сайфуллоҳ маъноси — “Аллоҳнинг қиличи” дегани). У киши ўз фарзандларининг 43 000 нафарини кўриб, 1000 ёшда оламдан ўтганлар. Мусо алайҳиссалом даврига келиб Одам фарзандлари ер юзини шунчалик босиб кетдики, айтишларича агар осмондан бирор тош отилса, албатта бирор - бир одамнинг бошига тушган. Аммо, улар Аллоҳнинг айтган йўлидан юрмай қўйдилар. Аллоҳнинг иродаси билан буюк тўфон бўлиб ўтган. Ривоятларга кўра ер нопок инсонлардан тамоман тозаланганидан сўнг Мусо алайҳиссалом ўзининг Хом, Сом ва Ёфас исмли уч ўғилларига ўз авлодлари билан яшаш учун ер юзасидан турли манзилларни тақсимлар экан, бобокалонимиз туркларнинг аждоди Ёфасга ватан қилиб Жайхун (Аму) ҳозирги Амударёнинг нариги юзидаги мамлакатлар, яъни Туркистонни берган. Оқ хунлар, Ғарбий кўк-турклар, уйғурлар ва қарлуқларнинг Сирдарё ва Иссиқкўл ҳавзаларида яшашлари ривоятларнинг тарихий манба эканлигидан далолатдир. Ўтмиш ҳақидаги бундай қиссаларни ўқир эканмиз, улар бизга фақат насабни эмас, балки аждодларимизнинг фикрлаш тарзи, қадриятлари ва оламни қандай тушунганини ҳам кўрсатади. Шу жиҳатдан, ҳар бир манбага онгли ёндашиб, хулоса қилар эканмиз, айрим ер талашмоқчи бўлган халқларнинг ўтмишни ўзича талқин қилмасдан тарихни чуқур ва холис ўрганиб ҳақиқатни кенгроқ англашларини маслаҳат бериб қорлар эдик. Тафаккур қилишсин! (Суратда Шри Ланка давлатидаги "Одам чўққиси" бўлиб Одам алайҳиссалом ер юзига туширилганда айнан шу чўққига тушгани айтилади. Чўққида Одамнинг оёқ излари бор) @Xidirovformat