Vsebina objave
Career break – касбда танаффус тизими у нима? Career break – (касбда танаффус) - бу ходимнинг иш жойига қайтишини ҳисобга олган ҳолда шахсий ривожланиш, тадқиқот, саёҳат ёки кўнгиллилик учун мунтазам ҳақ тўланадиган таътилдан ташқари ишдан ташқари ихтиёрий равишда узайтирилган вақт даври. Бу ходимларга стрессдан халос бўлиш, янги кўникмаларга эга бўлиш ва ёшариб қайтишга ёрдам берадиган имтиёз бўлиб, иш берувчиларга ходимларнинг руҳий ҳолати ва сақланиб қолишига кўмаклашади. Дам олиш кунлари ҳақ тўланадиган ёки тўланмайдиган бўлиши мумкин ва уларнинг шартлари иш берувчи томонидан белгиланади, бунинг учун кўпинча компаниядаги кўп йиллик иш стажига боғлиқ. Касбий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш: АҚШ, Канада, Австралия, Германия, Япония, Жанубий Корея ва Сингапур каби ривожланган мамлакатларда. ОТМ ва мактаб ўқитувчиларининг касбий салоҳиятини тиклаш, илмий изланиш қилиш, малака ошириш ва руҳий барқарорлигини таъминлаш учун Career break – (касбда танаффус) тизимини Ўзбекистонда ҳам жорий қилиш таклифига нима дейсиз. Бу тизимда 6–7 йил кетма-кет ишлаган ўқитувчига 1 семестр ёки 1 йил тўлиқ дам олиш ҳуқуқи берилади. Маош (100%), моддий ёрдам, мукофот пули сақланиб қолади. АҚШ ва Канада университетларида ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатганки, касбда танаффусдан қайтган профессорларда илмий мақолалар сони ва инновацион ғоялар сони сезиларли даражада ошган. Европа (Германия, Британия) тажрибасида ҳам “Career break” даврида ўқитувчилар кўпроқ илмий грантлар олади ва янги методик дастурлар ишлаб чиқади. Шунингдек, Career break даврида ўқитувчилар кўпинча хорижий стажировкаларга чиқади, бу эса янги технологиялар ва методикаларни миллий таълим тизимига олиб киришга хизмат қилади. Соҳа мутасаддиларидан бу тизим ҳақида жиддий мулоҳаза юритишларини сўраб қоламиз. Миллатни уйғотиш, уйғонганларнинг вазифасидир, тафаккур қилайлик! Социолог, Сухроб Хидиров. @xidirovformat