Vsebina objave
Инсонларни бошқариш ва манипуляция алгоритми Жамиятни бошқариш жараёнида турли муаммоларни ҳал қилиш кўпинча аниқ бир алгоритм асосида амалга оширилади. Ҳар бир вазиятда маълум маълумотлар ва ёлғонлар тизими мавжуд бўлиб, уни фақат «бағишланганлар» — махсус тайёрланган ёки ишончли шахсларгина тўлиқ англай олади. Шу тарзда, жамиятнинг катта қисми ҳақиқатдан хабардор бўлмаслиги учун, катта ёлғонлар ўйлаб топилиб у доимо икки қатламга бўлинади: Биринчи — ёлғон: халққа билдирилган асосий маълумотлар, уларнинг фикри ва хулосаларини шакллантириш учун қўлланилади. Иккинчи — ёлғон: биринчи ёлғонни қўллаб-қувватлайдиган ёки уни кўрсатмайдиган, фақат «бағишланганлар» учун очиқ маълумотлардан иборат бўлади. Жамият эса мана шу икки ёлғон орасидаги интерфейсда, яъни маълумотлар чалғитилган муҳитда жойлаштирилади. Бундан 3000 йил олдин жамиятни бошқариш тизимини эгаллаб олган махсус «бағишланган элита» фақатгина ҳақиқатни билади ва унинг тарқатилиши, ҳамда умумий оммавий тушунчаларни назорат қилади. Айни вақтда бу тизимни “дунёвий фитналар”, “дунёвий ҳукуматлар” ёки “яширин элиталар” назарияси билан адаштириш нотўғри. Бу тушунчалар кўпинча, ҳақиқатга етишган одамларни хато йўналишга қаратиш, уларни янги ёлғонлар тизимига олиб кириш учун яратилган. Шунинг учун инсонларни бошқариш асосан тузилмасиз (бесструктурное) бошқарув асосида амалга оширилади. Бу — давлат ёки расмий институтлар орқали эмас, балки концептуал, назарий ва амалий механизмлар орқали рўй беради. Тузилмасиз бошқарувнинг асосий хусусиятлари шундан иборат: 1. Маълумот ва воситаларни назорат қилиш — оммавий ахборотни филтрлаш ва уларни англаб етиш даражасига қараб тақсимлаш. 2. Фикр ва таассуротларни шакллантириш — оммавий ong, қадриятлар ва умумий тушунчаларга таъсир қилиш. 3. Қарор қабул қилишни марказлаштиришсиз тартибда амалга ошириш — расмий структурадан ташқари таъсир механизмлари. 4. Ҳақиқатни ва ёлғонни ажратишни назорат қилиш — маълумотнинг ким учун очиқлигини белгилаш. 5. Таҳдид ва стресс омиллари орқали таъсир қилиш — психологик таъсир воситалари ва сценарийларни қўллаш. 6. Ҳақиқатни тушуниш имкониятларини чеклаш — омма учун маълумотнинг тўлиқ ва контекстли тарқатилмаслиги. Шу тарзда, инсонларни бошқариш ва манипуляция алгоритми технологик эмас, балки маданий, психологик ва концептуал асосда қурилади. Эслатиб ўтамиз, мазкур видео Россиянинг махсус хизматлари (ФСБ) учун ёзиб олинган. Шуни англаш муҳимки машғулотда айтилган фактлар назарий жиҳатдан ҳар қандай замонавий жамият ва бошқарув тизимидаги манипуляция усулларини тушуниш учун қўлланилиши мумкин. Социолог, Сухробхўжа Хидиров. @Xidirovformat