TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Xidirov formati
Xidirov formati avatar

TGINSIGHT POST

Post #194

@Xidirovformat

Xidirov formati

Ogledi3,320Število ogledov
Objavljeno13. feb.13. 02. 2026, 06:16
Vsebina

Vsebina objave

Стратегик қарор қабул қилиш маҳорати. Баъзида асаларилар чақиши пайтида ўлиш ҳақидаги фикрини ўзгартириб, айлана ҳаракатлар ва эҳтиёткорлик билан чақмай, учиб кетишади. Бу хатти-ҳаракат ҳайратланарли, чунки бу асалариларнинг вазиятларни қайта кўриб чиқиш ва мослашиш қобилиятига эга эканлигини кўрсатади, ҳамда бундай кичик мавжудотларнинг бунақа стратегик қарор қабул қилиш даражасини намойиш этади. Бу ҳодиса, табиатда ҳам кутилмаган оқибатларга олиб келадиган иккиланиш ва қайта кўриб чиқиш лаҳзалари борлигини эслатиб туради. Шу миттигина асаларидаги муҳим қарорларни қабул қилишдаги фаросат маҳлуқотлар ичида энг олийси ҳисобланмиш инсон зотида баъзида етишмай қолади. Бу мулоҳазаларимизни ўйламай қарор қабул қилиб юборадиган баъзи раҳбарларимиз ўқиб тафаккур қилишсин! Социолог, Сухробхўжа Хидиров. @Tafakkur3