TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Xidirov formati
Xidirov formati avatar

TGINSIGHT POST

Post #196

@Xidirovformat

Xidirov formati

Ogledi6,090Število ogledov
Objavljeno17. feb.17. 02. 2026, 09:00
Vsebina

Vsebina objave

Сиз видеода булбулнинг сайрашини эшитяпсиз. Олимлар бу жараённи шартли равишда “Булбул қўшиғининг геометрияси” деб атаб, уни махсус визуализация орқали тасвирлашган. Бу ерда овоз оддий аудио ёзув сифатида эмас, балки математик таҳлил ёрдамида фазовий шаклларга айлантирилган. Чунки қуш сайраши — вақт давомида ўзгариб турадиган мураккаб акустик сигнал. Уни ўрганишда олимлар бир нечта илмий усуллардан фойдаланадилар. Спектрограмма овоз частотаси (Гц) ва вақт ўртасидаги боғланишни кўрсатади ва булбул сайрашида юқори частотали, тез ўзгарувчи элементлар мавжудлигини аниқлайди. Хромаграмма эса овозни мусиқий баландлик синфларига ажратиб, такрорланувчи тонал намуна бор-йўқлигини кўрсатади. Шунингдек, овоз динамикаси 3D ёки граф кўринишида ифодаланиб, сигналнинг ички тузилиши таҳлил қилинади. Тадқиқотлар натижасида шу нарса аниқланганки, булбул сайраши тасодифий шовқин эмас. У қатъий структурага эга, такрорланувчи ва вариатив паттернлардан ташкил топган ҳамда мураккаб иерархик тузилишни намоён қилади. Демак, бу — муайян қонунлар асосида ишлайдиган юқори даражада ташкил этилган акустик сигнал тизимидир. Булбул сайрашининг инсон руҳиятига таъсири ҳақида ҳам илмий кузатишлар мавжуд. Табиий товушлар, айниқса қушлар сайраши, инсон асаб тизимига тинчлантирувчи таъсир кўрсатиши аниқланган. Психофизиологик тадқиқотлар табиат овозлари: – стресс гормонлари миқдорини камайтиришга, – юрак уриш тезлигини меъёрлаштиришга, – диққат ва кайфиятни яхшилашга, – руҳий чарчоқни пасайтиришга ёрдам беришини кўрсатади. Шу боис булбул сайраши нафақат эстетик завқ бағишлайди, балки инсон руҳиятида хотиржамлик, ички мувозанат ва ижобий эмоционал ҳолатни шакллантиришга хизмат қилади. Бу эса табиат ва инсон психикаси ўртасидаги чуқур уйғунликни намоён этади. Шунингдек, бу жажжи қушчада намоён бўлган қобилият орқали Яратганнинг буюк ҳикмати акс этишини, унинг биз учун тафаккур ва ибрат воситаси эканини унутмаслигимиз керак. Социолог, Сухробхўжа Хидиров @Xidirovformat