TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Xidirov formati
Xidirov formati avatar

TGINSIGHT POST

Post #209

@Xidirovformat

Xidirov formati

Ogledi5,200Število ogledov
Objavljeno28. feb.28. 02. 2026, 04:55
Vsebina

Vsebina objave

Инсонларга буйруқ берманг, уларни илҳомлантиринг! Бугунги кунда юртимизнинг кўплаб корхона ва ташкилотлари KPI (Key Performance Indicators) тизимига жадал ўтиб бормоқда. Мазкур тизим меҳнат фаолиятида иштирок этаётган инсонларнинг самарадорлигини баҳолаш воситаси бўлиб, кучли назорат ёки қўрқитиш омилига айланмаслиги керак. Тизимни нотўғри талқин қилаётган раҳбарлар шуни билишлари зарурки, ривожланган мамлакатларда KPI қуйидаги қадриятларга урғу берган ҳолда қўлланилади: - одамларни қизиқтириш; - одамларни хабардор қилиш; - одамларни жалб қилиш; - одамларни илҳомлантириш орқали. Ҳар қандай янгиликни шахсий манфаат йўлида ишлатишга ҳаракат қиладиган, ходимларни эзиш, қўрқитиш ёки улар устидан компромат йиғиш мақсадида фойдаланувчи раҳбарлар бу тизимдан фойда эмас, зарар кўрадилар. Яна шуни унутмаслик керакки, айрим мамлакатлар KPI тизимидан воз кечиб, унинг ўрнига янада самаралироқ бўлган қадриятлар тизимига ўтишмоқда. Қадриятлар тизими қандай ишлайди? Қадриятлар тизими натижани фақат рақамлар орқали эмас, балки ташкилот маданияти ва инсон омили орқали бошқаришга асосланади. Барқарор самарадорлик қуйидаги омиллар орқали таъминланади: - Умумий мақсад ва маъно — ходим ўз меҳнатининг мазмун ва аҳамиятини англайди. - Ишонч ва очиқлик — раҳбарият шаффоф ахборот алмашинувини йўлга қўяди. - Ички мотивация — инсон фақат мукофот ёки жазо учун эмас, ўз қадриятлари ва қизиқиши асосида ишлайди. - Жамоавий масъулият — натижа шахсий эмас, умумий ютуқ сифатида қабул қилинади. - Ривожланишга эътибор — баҳолаш жазо воситаси эмас, ўсиш имкониятига айланади. Бундай ёндашувда рақамлар иккинчи даражада, инсон қадри ва ташкилот маданияти эса биринчи ўринда туради. Натижада қўрқувга эмас, ишонч ва илҳомга асосланган самарадорлик шаклланади. Социолог, Сухробхўжа Хидиров @Xidirovformat