Vsebina objave
Табиат ва жамиятда ҳудудийлик феномени Бўрилар галалари GPS кузатувлари орқали аниқланганидек, имкони борича бир-бирининг ҳудудига чуқур кирмасликка ҳаракат қилади. Чунки тўқнашув — ресурс йўқотиш, жароҳат ва тизим издан чиқиши демакдир. Табиатда барқарорлик кўпинча чеклов ва меъёрларга амал қилиш орқали таъминланади. Шу маънода, бугун одамлар табиатдан — ўз ҳудудий чегараларини ҳурмат қилишни; — бошқа давлатлар суверенитетига тажовуз қилмасликни; — тараққиётни ташқи босқин эмас, ички салоҳият, илм-фан ва ҳамкорлик орқали излашни сабоқ сифатида олиши мумкин. Табиатда ҳатто йиртқичлар ҳам ортиқча можародан қочишга ҳаракат қилади, чунки бу улар учун омон қолиш стратегияси. Инсон эса ақл, ҳуқуқий тизим ва ахлоқий меъёрларга эга. Шунинг учун жамиятлар ва давлатлар онгли равишда тинч ривожланиш йўлини танлаши керак. Аммо, минг афсуски, бугун гегемон давлатлар тупуриб қўйган БМТ Низоми, 2-моддасида халқаро ҳуқуқнинг асосий қоидаларидан бири — давлат суверенитети ва ҳудудий яхлитликни ҳурмат қилишдир деган пункт амалда ишламаяпти. Тафаккур қилиш — бу кучсизлик эмас, балки юксак цивилизация белгисидир! Социолог, Сухробхўжа Хидиров @Xidirovformat