Vsebina objave
#maromiylik Маромийлик замон талаби! Туркияда йирик қабилалардан бири тўйларга чеклов жорий қилинмоқда. Şırнак вилоятида жойлашган Гоян қабиласи (Goyan aşireti) тўй маросимларига кетадиган харажатларни қисқартириш Туркияда йирик қабилалардан бири тўйларга чеклов жорий қилибди. Şırнак вилоятида жойлашган Гоян қабиласи (Goyan aşireti) тўй маросимларига кетадиган харажатларни қисқартириш бўйича қарор қабул қилибди. ▪️ Энди меҳмонлар сони ва тантаналар давомийлигига чекловлар киритилади ▪️ Асосий мақсад — оилаларга тушаётган молиявий юкни камайтириш ва ортиқча сарф-харажатларнинг олдини олиш ▪️ Шу билан бирга алоҳида таъкидланди: «Аёллар — бизнинг ифтихоримиз (başımızın tacıdır)», ва ҳеч қандай чекловлар уларга қарши қаратилмаган. Қарор сўнгги йилларда тўйлар ҳаддан ташқари қимматлашиб, оилаларга жиддий иқтисодий босим ўтказаётгани билан изоҳланмоқда. Гоян қабиласи — Туркиянинг жануби-шарқий ҳудудидаги йирик ижтимоий бирлашмалардан бири бўлиб, асосан Шырнак ва унга қўшни вилоятларда яшайди. Ростини айтганда, бу ҳолат фақат бир ҳудуд ёки бир жамиятга хос эмас. Бугунги кунда инсонларда реал имкониятларига мос келмайдиган ҳаёт тарзини намойиш қилишга интилиш кучайиб бормоқда. Айниқса, ижтимоий тармоқларда “фаровон ҳаёт”нинг сунъий равишда идеаллаштирилиши одамларда таққослаш, ўзаро рақобат ва ортиқча сарф-харажат қилишга босим яратмоқда. Ижтимоий психология нуқтаи назаридан бу ҳодиса “намойишкорона истеъмол” (conspicuous consumption) деб аталади. Унга кўра, инсонлар нафақат эҳтиёж учун, балки бошқалар олдида мақом кўрсатиш учун ҳам сарф-харажат қила бошлайди. Бу эса узоқ муддатда молиявий зўриқиш, қарздорлик ва ҳатто ижтимоий норозиликка олиб келиши мумкин. Шу нуқтаи назардан қараганда, ортиқча дабдабага қарши қаратилган ташаббуслар — бу фақат иқтисодий эмас, балки ижтимоий барқарорликни таъминлашга қаратилган муҳим қадамдир. Шунинг учун бўлса керак, мамлакатимизда ортиқча сарф-харажатга олиб келувчи иллат бўлган дабдабали тўй, оилавий тантана ва маросимларга қарши курашга қаратилган маромийлик ғояси худди қуруқ ўтинга олов ёққандек эффект бериб дунёнинг турли бурчакларида ҳам акс садо бермоқда. Бошқа миллатлар ҳам тўй ва маросимларни ихчамлаштиришга оид ғояларни кенг қўллаб-қувватламоқдалар. Чунки бутун дунёда инсоннинг ўз имкониятдан ортиқ яшашга интилиш ҳиссидан чарчоқ пайдо бўлмоқда. Ва бунга ечим ҳам ягона: меъёр, онглилик ва ижтимоий масъулият. Тафаккур қилайлик! Социолог, Сухробхўжа Хидиров @Xidirovformat