TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Xidirov formati
Xidirov formati avatar

TGINSIGHT POST

Post #235

@Xidirovformat

Xidirov formati

Ogledi4,170Število ogledov
Objavljeno2. maj02. 05. 2026, 06:02
Vsebina

Vsebina objave

Мёрфи қонуни Бу ҳазиломуз тушунча одатда америкалик муҳандис Эдвард Алоизиус Мёрфи номи билан боғланади. У XX аср ўртасида авиация ва техника соҳасидаги синовлар билан шуғулланган. Кузатувлари асосида у шундай фикр билдирган: агар бирор ишни нотўғри бажариш имконияти мавжуд бўлса, албатта кимдир шу йўлни танлайди. Кейинчалик бу фикр оммалашиб, “Мёрфи қонуни” номи билан машҳур бўлиб кетган. Тушунарлики, бу табиат қонуни эмас, балки инсон ва тизимлар фаолиятидаги мураккабликларни ифода этувчи тамойилдир. Унга кўра ҳар қандай жараёнда хатолар эҳтимоли мавжуд бўлиб, назорат етарли даражада бўлмаса, натижа кутилганидек бўлмаслиги мумкин. Шу маънода у мураккаб тизимларда беқарорлик ва ноаниқликнинг табиийлигини кўрсатади. Мёрфи қонунини кундалик ҳаётда навбатга туриш орқали ҳам яхши тушуниш мумкин. Тасаввур қилинг, супермаркетда бир нечта касса ишлаяпти. Сиз энг тез юради деб ўйлаган навбатни танлайсиз. Аммо айнан шу пайтда олдингиздаги харидорнинг картаси ишламай қолади, кимдир нархни текширтиришни сўрайди ёки касса аппаратида носозлик чиқади. Ён қатордаги одамлар эса тезроқ чиқиб кетишади. Шунда одамда “айнан мен турган навбат секинлашди” деган таассурот пайдо бўлади. Бу ҳолат Мёрфи қонунига ўхшаб кетади: агар жараёнда кечикиш ёки муаммо чиқиши эҳтимоли бўлса, маълум вазиятда у намоён бўлади. Лекин бу ерда гап қандайдир сирли куч ҳақида эмас. Психологлар бундай ҳолатни инсон салбий тажрибаларни кучлироқ эслаб қолиши билан изоҳлайдилар. Шунинг учун муваффақиятли ва оддий жараёнлар тез унутилади, муаммоли ҳолатлар эса ёдда қолади. Навбат мисоли яна бир нарсани кўрсатади: мураккаб тизимларда кичик узилишлар ҳам катта таъсир кўрсатиши мумкин. Масалан, бир кассадаги 2–3 дақиқалик кечикиш орқадаги ўнлаб одамларнинг вақтига таъсир қилади. Илмий жиҳатдан бу ҳолат навбатлар назарияси (queueing theory) орқали ўрганилади. Хуллас, Мёрфи қонуни “ҳамма нарса ёмон бўлади” дегани эмас. У ҳар қандай тизимда хатолар ва тасодифий омиллар бўлишини эслатади. Шу сабабли муҳим ишлар учун олдиндан тайёргарлик кўриш, хавфларни ҳисобга олиш ва захира режага эга бўлиш доимо муҳим ҳисобланади. Социолог, Сухробхўжа Хидиров @Xidirovformat