TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Xidirov formati
Xidirov formati avatar

TGINSIGHT POST

Post #237

@Xidirovformat

Xidirov formati

Ogledi4,620Število ogledov
Objavljenopred 27 dnevi12. 05. 2026, 00:36
Vsebina

Vsebina objave

Айтишларича, Умар ибн Абдулазизнинг қизчалари бир кун ҳузурларига йиғлаб кирди. Ўша пайтда у ёшгина қизча бўлиб, у кун эса ҳайит куни эди. - Сизни нима йиғлатди, - деб амирул мўминийн сўрадилар. Қизлари: - Ҳамма болалар бугун янги кийимлар кийишди, мен амирул мўмининнинг қизи бўла туриб, эски кийимдаман, - дея жавоб қилди. Умар унинг йиғисидан таъсирланиб, Байтулмол хазиначиси олдига бордилар ва унга: - Кейинги ой маошимни менга бериб тура оласизми, - дедилар. Хазинабон: - Нега, ё амирал мўминийн, - деди. Умар унга бўлган воқеани айтиб бердилар. Шунда хазинабон: - Мен қаршимасман, лекин битта шартим бор, - деди. Умар: - У қандай шарт экан, - дедилар. Хазинабон: - Менга кейинги ойгача тирик қолиб, олдиндан олмоқчи бўлган маошингизни тўлаб бера олишингизга кафолат беринг, - деди. Умар уни қолдириб, уйларига қайтдилар. Фарзандлари: - Отажон, нима бўлди? - деб сўрашди. Умар дедилар: - Ё сабр қиласизлар ва ҳаммамиз баробар жаннатга кирамиз ёки сабр қилмайсизлар ва отангиз дўзахга киради. Шунда болалари: - Сабр қиламиз, отажон, дея жавоб қилишган экан. Аслида, раҳбарларимиз учун уммат лидерларининг одоби, ахлоқи, ҳаёт йўли ва иш услуби намуна ҳамда мотивация манбаи бўлиши керак. Қандайдир ғайридин вакилларининг қарашлари эмас, балки ўз қадриятларимизга таянган, юксак маънавият ва масъулиятни тарғиб қилувчи шахслар ибрат бўлиши лозим. Шунинг учун бугун давлатимизда лавозимда ўтирган шахс чуқур мушоҳада қилиб, кимдан ва нимадан илҳом олаётганини қайта кўриб чиқишлари керак. Айтишадики: кимга тақлид қилсанг, вақт ўтиб фитратинг ҳам ўшанга ўхшаб боради. Раҳбарларимиз тафаккур қилишсин. Социолог, Сухробхўжа Хидиров @Xidirovformat