TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Xidirov formati
Xidirov formati avatar

TGINSIGHT POST

Post #6

@Xidirovformat

Xidirov formati

Ogledi211Število ogledov
Objavljeno24. okt.24. 10. 2025, 15:04
Vsebina

Vsebina objave

Руҳий касалликларнинг жаҳон иқтисодиётига келтираётган зарари бир триллиондан ортади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, бутун дунё бўйича 1 миллиард 95 миллиондан ортиқ одам, яъни ҳар еттинчи киши, руҳий бузилишлар билан яшайди. Энг кенг тарқалган касалликлардан бири бу — ташвиш, хавотир (тревога) ва депрессиядир. Ушбу касалликлар ногиронликнинг иккинчи асосий сабаби бўлиб, жаҳон иқтисодиётига йилига тахминан 1 триллион доллар ортиқ зарар етказади. Шу билан бирга, депрессия билан оғриганларнинг фақат 9 фоизи етарли даражада даволанади, психоз билан оғриганларнинг эса 71 фоизи зарур ёрдамни ололмайди. РБК маълумотларига кўра, Россияда, сўнгги тўрт йил ичида мамлакатда психологик хизматлар бозори 2,3 баробарга ўсиб, деярли 50 миллиард рублга етган. «Яндекс Услуглари» маълумотича, психолог маслаҳати учун ўртача нарх тахминан 4000 рублни (ўзбек сўмига 600 000 минг сўм)ташкил этади ва талаб ҳар йили 30% га ўсмоқда. Шу билан бирга, малакаси юқори мутахассислар, айниқса инқироз психологлари ҳали ҳам етишмайди. Дунёда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам психологик хизматларга бўлган талаб кескин ортган. Афсуски, мамлакатимизда бу соҳадаги аниқ рақамлар ҳақида гапира олмаймиз. Шунинг учун ҳам Республикада психологик ёрдам фаолиятининг танқидий таҳлилини ўтказиш ва мавжуд ҳолатни ўрганиш, мавжуд психологик ёрдам кўрсатиш марказларининг фаолиятини оптималлаштириш бўйича дастур ишлаб чиқиш, аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш миллий стандартини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва “Ўзбекистонда психологик ёрдам кўрсатиш миллий маркази”ни ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш бўйича зарурат бор. Мутасаддиларимизни тафаккурга чорлаймиз! Социолог, Сухроб Хидиров. @Tafakkur3