Vsebina objave
Бугун, 14-ноябрь "Халқаро социологлар куни” Жамиятда кечаётган ижтимоий жараёнларни илмий асосда таҳлил қилиш, аҳолининг эҳтиёжлари ва турли ижтимоий тенденцияларни аниқлаш, уларни прогнозлаш ҳамда қарор қабул қилиш жараёнларига ишончли маълумотлар тақдим этишда социологларнинг ўрни беқиёсдир. Соҳа вакилларининг жонкуярлиги, профессионализми ва олиб бораётган тадқиқотлари туфайли юртимизда ислоҳотлар жадал суръатлар билан амалга оширилмоқда. Шубҳасиз, социологларсиз жамият ривожи, ижтимоий барқарорлик ва стратегик режалаштириш учун мустаҳкам илмий пойдевор яратиш мумкин эмас. Ҳурматли социологлар, касбий фаолиятингизда муваффақиятлар, янги илмий ютуқлар, юқори натижалар ва ижтимоий тараққиётга қўшаётган ҳиссангизда бардавом илҳом тилайман. Байрамингиз муборак! Социология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD),Доцент Сухроб Хидиров. @xidirovformat