Vsebina objave
Россия Давлат Думасининг маълум қилишича, "Чебурашка" нинг миллати — яҳудий. Россия Давлат Думасида Чебурашканинг «миллати» ҳақида кутилмаган баҳс юзасига келди. Қўмита раиси Андрей Макаров уни яҳудий деб атади, чунки қаҳрамон Совет даврида асосан Исроилдан келган апельсин қутисидан топилгани айтилган. Бошқа депутатлар эса СССР цитрус меваларини Испания ва Марокашдан ҳам импорт қилганини билдириб, бунга қарши чиқишди. Макаров эътирозларга жавобан Марокашдан асосан мандарин келгани, Испаниядан эса ўша пайтда импорт амалга оширилмаганини айтиб ўтди. Англаганингиздек, болалар учун ишлаб чиқариладиган мультфильмлар аллақачон сиёсат қуроли, ижтимоий дастурлаш инструменти сифатида фойдаланиб келинмоқда. Бунда ишлаб чиқарувчи томон истеъмол қилувчи томон онги ва шуурини ўз манфаатларига мослаштиришга ҳаракат қилади. Совет иттифоқи даврида ишлаб чиқилган “Чебурашка” номли тўқима мультфильм қаҳрамони ҳам бекорга исроилдан келган қилиб яратилмаган эди. Бу орқали ғоя муаллифлари ўша даврдаёқ ёш авлодда уларнинг мамлакатига нисбатан эмоционал боғлиқлик ҳосил қилишни кўзлаган эдилар. Мультфильмлар хоҳлаймизми-йўқми, ижтимоий инженериянинг энг таъсирли инструментларидан бири бўлиб у — узоқ муддатли ижтимоий онгни шакллантирувчи восита ҳамдир. Шундай экан: - давлат ўз миллий кино, мультфильми ва анимацион фильмларини ишлаб чиқариш учун сармоя киритиши; - сценарий мутахассислари, аниматорлар, миллий ғоя мутахассислари, социолог ва психологларни тайёрлаши; - контент орқали ўз қадриятларини мустаҳкамлаши даркор. Тафаккур қилайлик! Социолог, Сухроб Хидиров. @Tafakkur3