TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Xidirov formati
Xidirov formati avatar

TGINSIGHT POST

Post #80

@Xidirovformat

Xidirov formati

Ogledi197Število ogledov
Objavljeno18. nov.18. 11. 2025, 03:02
Vsebina

Vsebina objave

Эркак тарбиясининг етишмаслиги феномени! Бу жараёни фақат оилавий эмас, балки ижтимоий муаммодир. Психология ва социология фанларида бу ҳолат “отасиз ижтимоийлашув” деб аталади. Олимлар Питерсон ва Паркерларнинг тадқиқотида отасиз ўсган ўғил болаларда мустақил қарор қабул қилиш қобилияти ва стрессга чидамлилик даражаси паст бўлиши аниқлашган. Америкалик психолог Жордан Петерсон таъкидлайдики, ўғил бола учун отанинг ролини фақат тарбиячи эмас, балки “ҳаётдаги интизом ва жавобгарлик символи” сифатида кўриш керак. Шунингдек, мактабларимизда, социология тили билан айтганда “гендер дисбаланс” яъни эркак педагогларнинг етишмаслиги туфайли бугун эамиятимизда қатор ижтимоий муаммолар кузатилаяпти. Масалан: - Масъулиятдан қочиш, муаммони ҳал қилиш ўрнига ундан “қочиш” стратегияси. - Сабр ва меҳнат орқали натижага етишиш ўрнига тез натижа (масалан, кредит, лотерея, миграция) орқали етишишга интилиш. - Оилавий барқарорликнинг пасайиши, ажралишлар сонининг кўпайиши (Масалан, юртимизда 2025 йилнинг шу вақтига қадар 105 000 никоҳ қайд этилган, аммо судларга 52 507 таси никоҳдан ажратиш бўйича ариза топширган, 27 578 таси эса расман ажрашган). Бу ҳолатларни маскулин идентичлик (эркаклик шахсияти)нинг инқирози деб ҳам баҳолаш мумкин. Яъни, - Эркаклик меъёрлари ноаниқлашади; - Эркак ўзига хос ролини топа олмайди; - Натижада пассивлик, тушкунлик ва ижтимоий лоқайдлик кучаяди. Бунга қандай ечим қилиш мумкин? 1. Умумтаълим мактабларида эркак уқитувчилар учун ойлик маошини сезиларли ошириш; 2. Ёшлар учун ижобий эркак образларини яратиш: оталар, устозлар, жамоат етакчилари. 4. Эмоционал таълим — ўғил болаларга ҳиссиётни англаш ва бошқаришни ўргатиш (бу кучсизлик эмас, ақл билан қарор қабул қилиш қобилиятини оширади). (Мактаб психологларига махсус дастур билан) 5. Ижтимоий лойиҳалар — “Ота ва бола” форматларидаги тренинглар, мактабларда эркак тарбиясига қаратилган дастурлар. 6. Психологик саводхонлик — ёшларга стрессни енгиш, сабр ва интизомни шакллантириш бўйича таълим бериш. Хуллас, эркак тарбиясини кўрмаган авлоддаги бу ҳолат — шахсий айб эмас, балки ижтимоий тизимдаги бўшлиқ натижаси. Шунинг учун ечим ҳам фақат оилада эмас, балки таълим, маданият ва давлат сиёсат даражасида ҳам изланиши лозим. Тафаккур қилайлик! Социолог, Сухроб Хидиров @xidirovformat