TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Xidirov formati
Xidirov formati avatar

TGINSIGHT POST

Post #84

@Xidirovformat

Xidirov formati

Ogledi4,070Število ogledov
Objavljeno20. nov.20. 11. 2025, 02:21
Vsebina

Vsebina objave

Аҳоли таркибида олий маълумотлилар улуши ортиши билан иқтисодий ўсиш, хусусан ЯИМ ўсиши ўртасида барқарор ижобий боғланиш мавжудлиги кўплаб тадқиқотларда тасдиқланган. Бу алоқани фақат дипломли мутахассислар сони билан эмас, балки таълим сифатининг ошиши, ўқитиш технологияларининг янгиланиши, инновацион муҳитнинг ривожланиши ва илмий-тадқиқот инфратузилмасининг мустаҳкамланиши билан изоҳлаш мумкин. Макроиқтисодий таҳлиллар шуни кўрсатадики, жамиятда олий маълумотлилар улуши ҳар 10 фоизга ошганда, ўртача ЯИМ ўсиш суръатлари тахминан 0,7–1,5 фоизга ошиб бориши кузатилган. Бунинг асосий сабаби — юқори малакали ишчи кучининг меҳнат унумдорлигини ошиб бориши. Меҳнат унумдорлигининг ўсиши эса иқтисодий ўсиш моделларида энг муҳим драйверлардан бири ҳисобланади. Янги Ўзбекистонда учинчи ренессанс пойдеворини яратиш бўйича қилаётган ишларимиз ана шу тамойилларга таянади. Олий маълумотли кадрлар сонини кўпайтириш, зиёлилар учун имкониятларни кенгайтириш, янги технологиялар яратишга шароит яратиш — буларнинг барчаси мамлакатнинг барқарор ва юқори иқтисодий ўсишга эришишида ҳал қилувчи омил бўлади. Масалан, ОТМларга қабул квотаси мактаб битирувчиларига нисбатан 2016–2017 ўқув йилида 9 фоиз атрофида бўлган бўлса, 2025–2026 ўқув йилида бу кўрсаткич 40 фоиздан ошди. Бу орқали таълим олиш имкониятлари кенгайди, рақобатни кучайтириш учун хусусий ОТМларнинг очилишига шароит яратилди. Илмий фаолият билан шуғулланган мутахассисларга устама тўлаш тизими жорий этилди. Булар билан бир қаторда таълим ва илм-фанни қўллаб-қувватлашга қаратилган бошқа лойиҳалар ҳам амалга оширилмоқда. Видеода Марказий Осиё мамлакатларининг йиллар кесимида олий маълумотлилар сони келтирилган. Ушбу маълумотларни ЯИМ ўсиш кўрсаткичлари билан солиштириш орқали таълим даражаси ва иқтисодий ривожланиш ўртасидаги боғланиш ҳақида батафсил хулоса қилиш мумкин бўлади. Келажак билимли авлод қўлида. Шу боис фарзандларимизни илмга чорлаш, уларнинг фикрлаш қобилиятини ривожлантириш — жамиятнинг келажакдаги фаровонлиги учун энг муҳим инвестиция ҳисобланади. Тафаккур қилайлик! Социолог, Сухроб Хидиров @xidirovformat