Vsebina objave
Имом ал-Бухорий — Динимиз ва Миллатимиз Фахри Тез орада юртимизда улкан тарихий ва маънавий аҳамиятга эга байрам — буюк муҳаддис, ислом оламининг етук олими Имом ал-Бухорий бобомизнинг янгидан барпо этилган зиёратгоҳи — мега комплексининг очилиши бўлиб ўтади. Имом ал-Бухорий ҳазратлари Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳадисларини жамлаган ва ислом оламида Қуръони каримдан кейинги иккинчи муқаддас манба — “Саҳиҳ ал-Бухорий” асарини яратган буюк зотдир. Унинг илмий мероси бутун дунё мусулмонлари учун йўл-йўриқ ва маънавий нур манбаидир. Янгидан қурилган зиёратгоҳ — нафақат юртимиз фахри, балки дунё миқёсидаги ислом зиёрат туризмининг муҳим марказларидан бирига айланиши кутилмоқда. Бу муқаддас қадамжога ҳар йили миллионлаб зиёратчилар ташриф буюради. Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсинки, бизни шундай буюк аждодлар ва муқаддас қадамжоларга эга юртда яратибди. Энди эса бизга — бу зотларнинг илмий меросига муносиб, маънавиятли ва адолатли авлод бўлиб етишиш вазифаси юкланган. Шу сабабли, азиз юртдошлар, биз бобокалонларимиз қолдирган илму маърифат йўлини давом этайлик ва уларга муносиб авлод бўлайлик. Тафаккур қилайлик! Социолог, Сухроб Хидиров. @Tafakkur3