Vsebina objave
Пахта гулли лаган ва пиёлаларнинг сири Биз — собиқ Иттифоқнинг динсизликка асосланган сиёсат даврида ҳам ўз динний қадриятларига садоқатини йўқотмаган буюк миллатдирмиз. Атеистлар фикрича, гўё Ўзбекистон асосан пахта етиштиргани учун пахта бизнинг асосий рамзимиз бўлиб, шу боис ҳар куни ишлатиладиган миллий лаган ва пиёлаларга пахта гули туширилган, деб ўйлашган. Лекин халқимизнинг қалбида бу нақшлар оддий безак эмас эди. Айрим усталар бу нақшлар орқали “Роббим — Аллоҳ” деган эътиқодини пинҳона ифода этиб келишган. Ўша даврда дин душманлари хонадонма-хонадон кириб, Исломга оид ҳар қандай китобни топса ёқиб йўқ қилар, динга ишора этувчи жиҳозларни ҳам синдириб ташлар эдилар. Шунга қарамай, биз ўзбеклар сандиқларимизда ва уй анжомларимизда Аллоҳнинг номини шундай гўзал ва пинҳона тарзда нақшлаб қўяр эдикки, бундай маънавий ишоралар уларнинг хатто хаёлига ҳам келмасди. Бу — халқимизнинг эътиқоди, зеҳни ўткирлиги ва қадриятларига садоқатининг ёрқин ифодаси эди. Тафаккур қилайлик. Социолог, Сухробхўжа Хидиров. @xidirovformat