TGTGInsightakili ya telegramLIVE / telegram public index
Rudi kwenye chaneli
QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI avatar

TGINSIGHT CHAT

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

@ozr_qsn

Sheria

Qurilish va uy-joy kommunal xo'jaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining rasmiy telegram kanali. 📞Call Markaz 71-200-69-02 📝 Murojaat @Qurilish_inspeksiyasi_bot 🏢 Toshkent shahri, Alisher Navoiy 40 📧[email protected]

Wanachama4,740Wanachama wa sasa
Machapisho1,003Machapisho yaliyoorodheshwa
Ufikiaji wa hivi karibuni9,840Mionekano ya machapisho ya hivi karibuni
Machapisho ya hivi karibuni

Machapisho ya hivi karibuni

Uk. 1 kati ya 84 · machapisho 1,003

Imechapishwa 11 Apr

#ИНСПЕКЦИЯ_ФАОЛИЯТИ 👮‍♀️Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг фаолияти ОАВ да. 🫥Кўп қаватли уйнинг таянч конструкциясига шикаст етказаётган мулкдорнинг ҳаракатлари тўхтатилди; 🫥Сирдарё вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси, Вилоят Прокуратураси ҳамда “Сирдарё сув таъминоти” АЖ масъул ходимлари ҳамкорлигида ичимлик ва оқова сув тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ҳолатларини олдини олишга қаратилган назорат тадбирлари олиб борилмоқда; 🫥Кўп қаватли уйнинг техник ҳолатига шикаст етказган мулкдорнинг хатти-ҳаракатларига чек қўйилди; 🫥Бухоро вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан қурилиш объектларида мониторинг тадбирлари доимий равишда олиб борилмоқда; 🫥Жиззах вилоятида аҳолига етказиб берилаётган ичимлик суви сифати устидан доимий равишда назорат тадбирлари олиб борилмоқда; 🫥Наманган вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан Янги Наманган туманида ўтказилган назорат тадбирлари давомида кўп қаватли уйнинг ер тўла қисми мулкдор томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниб, ўзгартириш ишлари амалга оширилаётганлиги аниқланди ҳамда инспекция ходимлари томонидан белгиланган тартибда таъсир чораси қўлланилди; 🫥Самарқанд вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси томонидан кўп квартирали уй-жой фондидан фойдаланишнинг техник қоидаларига риоя этилишини таъминлашга қаратилган назорат тадбирлари изчил давом эттирилмоқда; 🫥Кўп қаватли уйлар атрофидаги ноқонуний қурилмалар бартараф этилмоқда. ✅Расмий хабарларни Инспекциянинг расмий саҳифалари орқали кузатиб боринг. ✅Telegram| 📹Youtube| 🌐Instagram| 🌐 Veb_Sayt

555 views

Imechapishwa 10 Apr

#ОАВ_НИГОҲИДА 🔴Кўп қаватли уйлар атрофидаги ноқонуний қурилмалар бартараф этилмоқда 📝Тошкент вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан кўп қаватли уйларнинг техник ҳолатини ўрганиш, уларнинг конструктив яхлитлигини сақлаш ҳамда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тизимли назорат тадбирлари олиб борилмоқда. #ТОШКЕНТ_ВИЛОЯТИ ✅Telegram| 📹Youtube| 🌐Instagram| 🌐Veb_Sayt

707 views

Imechapishwa 10 Apr

#Темур_тузуклари_билимдони ⏳“Темур тузуклари билимдони” танловининг Республика босқичи ғолиблари аниқланди 🫥Хабар бериб келаётганимиздек, бугун Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан ходимлар ўртасида “Темур тузуклари билимдони” танловининг Республика босқичи ўтказилди. 🫥Танлов давомида Инспекция раҳбари сўзга чиқиб, Амир Темурнинг давлатчилик анъаналари, унинг бой маънавий мероси ҳамда “Темур тузуклари” асарининг бугунги кундаги аҳамияти ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Шунингдек, мазкур танловнинг давлат хизматчилари ўртасида билим ва маънавиятни юксалтиришдаги ўрни таъкидланди. 🫥Ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган 14 нафар ходим Республика босқичида уч шарт асосида ўзаро беллашдилар. Танлов жараёнлари юқори савияда, қизғин ва шаффоф муҳитда ташкил этилди. Иштирокчилар ўз билим ва салоҳиятини намоён этиб, “Темур тузуклари”да мужассам бўлган ғоялар юзасидан чуқур таҳлил ва мулоҳазаларини билдирдилар. Танлов якунига кўра: 🥇1-ўрин — Қашқадарё вилояти ҳудудий назорат қилиш инспекцияси бош мутахассиси С. Умарқулов; 🥈2-ўрин — Самарқанд вилояти ҳудудий назорат қилиш инспекцияси бош мутахассиси У. Таджиев; 🥉 3-ўрин — Бухоро вилояти ҳудудий назорат қилиш инспекцияси бош мутахассиси Ж. Сулаймоновга насиб этди. ✅ Танлов якунида ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирланди. Мазкур танлов ходимлар ўртасида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, тарихий меросга ҳурмат ва садоқат туйғуларини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. ✅Telegram| 📹Youtube| 🌐Instagram| 🌐Veb_Sayt

1,390 views

Imechapishwa 10 Apr

#ОНЛАЙН 🚨Айни пайтда Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан пойтахтнинг Олмазор ҳамда Яшнобод туманларида кўп қаватли уйларнинг техник ҳолатини ўрганиш мақсадида оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда кенг қамровли рейд тадбирлари олиб борилмоқда. 📝Мазкур тадбирлардан кўзланган асосий мақсад — кўп қаватли уйларнинг конструктив яхлитлигини сақлаш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ҳамда амалдаги қонунчилик талабларига риоя этилишини назорат қилишдан иборат. 📝Жараён давомида мулкдорлар томонидан кўп қаватли уйларнинг техник ҳолатига шикаст етказган ҳолда таянч ҳамда тўсиқ деворларни бузиб ташлаш, умумий фойдаланишдаги ҳудудларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, шунингдек, биноларнинг туташ ҳудудларда белгиланган тартибларга зид равишда қўшимча қурилмалар барпо этиш каби ҳолатлар атрофлича ўрганилмоқда. 📝Шу билан бирга, аниқланган ҳар бир ҳолат юзасидан қонунчиликка мувофиқ ҳуқуқий баҳо берилиб, мулкдорларга тегишли кўрсатмалар берилмоқда ҳамда камчиликларни бартараф этиш юзасидан аниқ муддатлар белгиланмоқда. ✅Айни вақтда рейд тадбирлари Яшнобод тумани ҳудудида изчил давом эттирилмоқда. #ТОШКЕНТ_ШАҲРИ ✅Telegram| 📹Youtube| 🌐Instagram| 🌐Veb_Sayt

682 views

Imechapishwa 10 Apr

#ҚАБУЛ 🟢Аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш — инспекция фаолиятининг устувор йўналишларидан бири 📝Бугун Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси раҳбарининг навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди. 📝Қабул жараёнида фуқаролар томонидан қурилиш соҳасига оид бир қатор масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди. Жумладан, қурилиш-монтаж ишларини бошлаш тартиблари, объектларни фойдаланишга қабул қилиш жараёнлари ҳамда соҳага оид бошқа долзарб масалалар муҳокама қилинди. 📝Ҳар бир мурожаат юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланиб, тегишли мутахассислар жалб этилди. Айрим мурожаатларни жойига чиқиб ўрганиш режалаштирилган бўлса, бошқалари бўйича шу ернинг ўзида қонунчилик асосида тушунтиришлар ва амалий ечимлар тақдим этилди. ✅Инспекция раҳбари томонидан ҳар бир мурожаат алоҳида назоратга олиниб, масъулларга аниқ вазифалар юклатилди. Мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилиб, белгиланган чора-тадбирларнинг ижроси бевосита назоратга олинди. ✅Telegram| 📹Youtube| 🌐Instagram| 🌐Veb_Sayt

699 views

Hashtags

Imechapishwa 10 Apr

#Темур_тузуклари_билимдони 🟢“Темур тузуклари билимдони” танлови: Республика босқичи кўтаринки руҳда ўтмоқда 💠Хабар бериб келаётганимиздек, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан ходимлар ўртасида “Темур тузуклари билимдони” танлови ташкил этилган эди. Ушбу танловдан кўзланган асосий мақсад — “Темур тузуклари” асарида мужассам этилган давлат бошқаруви, адолат ва юксак маънавий-ахлоқий тамойилларни чуқур ўрганиш, шунингдек, давлат хизматчилари ҳамда ёшлар орасида ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлашдан иборат. 💠Бугун мазкур танловнинг Республика босқичи бўлиб ўтмоқда. Ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган 14 нафар ходим республика босқичида ўзаро беллашмоқда. ✅Танлов уч босқичда ташкил этилган бўлиб, назарий тест синовлари, тақдимот ҳамда Амир Темур шахсияти ва меросига хос ижодий чиқишлардан иборат. Айни пайтда танлов жараёнлари давом этмоқда. ✅Telegram| 📹Youtube| 🌐Instagram| 🌐Veb_Sayt

1,070 views

Imechapishwa 10 Apr

#СИФАТ_НАЗОРАТИ 🚨Пайариқ туманида қурилиш объектида навбатдаги назорат тадбирлари ўтказилди 📝Самарқанд вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан жойларда қурилиш сифати ва хавфсизлигини таъминлашга қаратилган назорат тадбирлари режали тарзда давом эттирилмоқда. 📝Хусусан, Пайариқ туманида барпо этилаётган беш қаватли турар-жой биносида ўтказилган навбатдаги ўрганишлар давомида қатор камчиликлар аниқланди. 📝Жумладан, бинонинг тўртинчи блокининг айрим қисмларида сейсмик мустаҳкамликни таъминловчи белбоғда темир боғламлар лойиҳада кўрсатилган талабларга мувофиқ ўрнатилмаганлиги маълум бўлди. Шунингдек, ушбу блокнинг иккинчи қаватида қўлланилган айрим ораёпма плиталар талаб даражасида монтаж қилинмаган. Қолаверса, мазкур ораёпма плиталарга оид сифатни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмади. 📝Бундан ташқари, қурилиш жараёнида ҳосил бўлган чиқиндиларни йиғиш учун алоҳида жой ажратилмаганлиги, ҳудуд қурилиш чиқиндиларидан тозаланмаганлиги ҳам аниқланди. ✅Аниқланган қоидабузарликлар юзасидан қурилиш иштирокчиларига бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди ҳамда ушбу кўрсатмалар асосида камчиликларни бартараф этиш ишлари бошланди. #САМАРҚАНД ✅Telegram| 📹Youtube| 🌐Instagram| 🌐Veb_Sayt

752 views

Imechapishwa 9 Apr

#Амир_Темур_690 🔴Тошкент шаҳрида улуғ аждодимиз, ўзбек давлатчилиги асосчиси Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги кенг нишонланмоқда. 📝Мазкур сана муносабати билан пойтахтимиздаги Амир Темур хиёбонида буюк саркарда ҳайкали пойига гул қўйиш маросими ташкил этилди. 📝Тантанали тадбирда вазирлик ва идоралар вакиллари, маданият ва санъат намояндалари, жамоатчилик фаоллари ҳамда ёшлар иштирок этдилар. Улар томонидан Соҳибқирон хотирасига юксак эҳтиром кўрсатилиб, ҳайкал пойига гулчамбарлар қўйилди. 📝Шунингдек, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси вакиллари ҳам тадбирда иштирок этиб, буюк аждодимиз хотирасига эҳтиром рамзи сифатида Соҳибқирон ҳайкали пойига гулчамбар қўйдилар. ✅Соҳибқирон ёди ва унинг ибратли ўгитлари халқимиз қалбида ҳамиша барҳаёт! ✅Telegram| 📹Youtube| 🌐Instagram| 🌐Veb_Sayt

1,040 views

Imechapishwa 9 Apr

#ЖАРАЁН 🟢Қурилиш объектларида назорат тадбирлари изчил давом этмоқда 🔹Қурилиш соҳасида белгиланган меъёр ва талабларга қатъий риоя этилишини таъминлаш мақсадида Навоий вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан ҳудудлардаги қурилиш объектларида тизимли назорат тадбирлари изчил давом эттирилмоқда. 📍Хусусан, Навоий шаҳрининг “Ёшлик” маҳалласида барпо этилаётган кўп қаватли турар жой биноларида олиб борилаётган қурилиш жараёнлари атрофлича ўрганилди. Мониторинг давомида объектлардаги қурилиш-монтаж ишларининг лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқлиги, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига амал қилиниши ҳамда бажарилаётган ишлар сифати чуқур таҳлил қилинди. 📝Инспекция ходимлари томонидан олиб борилган назорат жараёнларида аниқланган камчиликлар юзасидан масъулларга тегишли ёзма кўрсатмалар берилди ҳамда уларнинг ўз вақтида бартараф этилиши қатъий назоратга олинди. ✅Мазкур назорат тадбирлари қурилиш ишларининг сифатини ошириш, хавфсизликни таъминлаш ва замонавий шаҳарсозлик талабларига тўлиқ риоя этилишига хизмат қилмоқда. #НАВОИЙ ✅Telegram| 📹Youtube| 🌐Instagram| 🌐Veb_Sayt

736 views

Imechapishwa 9 Apr

#ФАРҒОНА 🚨Марғилонда қурилиш объектида хавфсизлик талабларини бузиш ҳолати аниқланди 💠Ижтимоий тармоқларда қурилиш объектида хавфсизлик қоидаларини бузган ишчиларнинг видеоси тарқалди. Мазкур ҳолат Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан ўрганилди. 💠Ўрганишлар давомида ушбу ҳолат Фарғона вилояти Марғилон шаҳри “Янги Ўзбекистон” массиви ҳудудида олиб борилаётган қурилиш ишларида содир этилгани аниқланди. Жумладан, видеода ишчилар қурилиш объектининг юқори қаватида хавфсизлик талабларига амал қилмасдан, юк кўтарувчи кран орқали пастга тушгани акс этган. ✅Аниқланган ҳолат юзасидан қурилиш ташкилоти ҳамда ишчиларга нисбатан хавфсизлик талабларига қатъий риоя этиш зарурлиги бўйича ёзма равишда огоҳлантиришлар берилди. Шу билан бирга, мазкур ҳолат такроран содир этилган тақдирда белгиланган тартибда қонунчиликка мувофиқ чора кўрилиши тўғрисида масъуллар огоҳлантирилди. ✅Telegram| 📹Youtube| 🌐Instagram| 🌐Veb_Sayt

770 views

Imechapishwa 9 Apr

#РЕЙД 🔴Жиззах вилоятида ичимлик суви тармоқларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди 🫥Жиззах вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ҳамда “Жиззах сув таъминоти” АЖ ходимлари билан ҳамкорликда Шароф Рашидов тумани “Нонисангил” маҳалласида ичимлик суви тармоқлари ва оқова сув тизимларига ўзбошимчалик билан уланиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида навбатдаги назорат тадбирлари ўтказилди. 🫥Рейд давомида 2 та хонадон томонидан ичимлик суви тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, сувдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Мазкур ҳолатлар юзасидан белгиланган тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилди ҳамда қонунга мувофиқ хонадонлар қонуний асосда ичимлик суви тармоғига қайта улангунга қадар тармоқдан узиб қўйилди. ✅Маълумот: Маҳаллада 780 та хонадон, жами 3 106 нафар аҳоли марказлашган ичимлик суви билан таъминланган. #ЖИЗЗАХ ✅Telegram| 📹Youtube| 🌐Instagram| 🌐Veb_Sayt

734 views

Imechapishwa 9 Apr

#ОАВ_НИГОҲИДА 💠Кўп қаватли уйнинг техник ҳолатига шикаст етказган мулкдорнинг хатти-ҳаракатларига чек қўйилди. 🔹Самарқанд вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси томонидан кўп квартирали уй-жой фондидан фойдаланишнинг техник қоидаларига риоя этилишини таъминлашга қаратилган назорат тадбирлари изчил давом эттирилмоқда. #САМАРҚАНД ✅Telegram| 📹Youtube| 🌐Instagram| 🌐Veb_Sayt

705 views
123•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384
IliyotanguliaUk. 1 kati ya 84Inayofuata