Nilalaman ng post
#КЕСИЛГАН_СОЧ_ЙЎЛ_ҚЎЛ_ВА#ЖИГАР_ҚИССАСИ. Қўлда уч сўм пул, Ўсиб кетган соч. Узун навбат, Хона тўла бош. Навбатга тур йўқса йўлдан қоч, Дўқ урган толиққан сартарош. Теккан гал. Келган навбат. Лек аразда қайчи, Ўрнин эгалламиш ўткир устара. Кесилди сочларим, Дема:Жилмайчи! Бошни соч, Юзни тарк этган истара. Умримнинг шағами, Қолгунча ўча, Ва асло унутмам келгунча ўлим. Қаро тун. Ойсиз кўк. Қўрқинчли кўча, Қашқирлар томондан, Кесилган йўлим. Зўрға сақлаб жонимни омон, Уйга киргач ош тусаб кўнглим. Сабзи артар чоғда оқди қон, Пичоқ сабаб кесилгач қўлим. Буйрак омон, ўпка жойида, Ошқозон хам рост айтсам агар. Фақатгина йигирма йилга, Жойидамас “кесилган жигар”. Йиллар ўтди англатай энди: Сочим кесган устара, Синиб ётур бир қара. Йўлим кесган қашқирлар, Тишлаб ётибди ерлар... Оғритганча дилимни, Кесиб олиб қўлимни. Қизил рангга ранглаган, Пичоғим хам занглаган... Сочим, Қўлим, Йўлим кесганга, Тақдир жазо бермоққа шошди. Лек ўғлимни йигирма йилга- Кесган итнинг мансаби ошди... @A_meshayan 23:43-27.11.2019 Абдураҳмон Мешаян