TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Abdurahmon Meshayan
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT POST

Post #4725

@a_meshayan

Abdurahmon Meshayan

Mga View2,270Bilang ng mga view ng post
Na-publishDis 512/05/2023, 01:17 PM
Nilalaman

Nilalaman ng post

​​#Яна_Устозларим_хақида АНВАР ОБИДЖОН Одатда ёши ўтган одамлар эзма бўлишади. Ёшлар улардан қочади. Лекин шунақа кексалар борки ёшу қари уларга интилади. Шундай одамлардан бири устозим халқ шоири Анвар Обиджон эди. Юзи нурли, лаби табассумли, кўнгли очиқ одам эди раҳматли. Мени кўрсалар "Сиз ғазал ёзинг, зўр ёзасиз" дердилар. "Менми ким қўйибди менга ғазал ёзишни" десам "Буни сизга мен айтяпман" деб кулиб қўйгандилар. Бу кишининг қадри бўйидан баландми бўйи қадриданми ажратолмасдим. Ижод аҳли кўпинча бир-бирини ёмон кўради. У кишини ҳамма бирдек яхши кўрарди. Бир куни Ёзувчилар уюшмасидан вилоятларга ижодий сафар уюштириладиган бўлди. Ўшанда ижодкорлар Анвар Обиджонни талашиб кетишганди. -Анвар Обиджон биз билан битта машинада кетади.Бугун айтиб қўйгандим ўзларига. -Мен кеча айтгандим қўнғироқ қилиб. -Анвар ака қайсинглар билан кетса ҳам мазза қилиб кетасизлар, ичакузди латифалари, ҳаётий хикоялари кўп у кишининг! Устознинг жойи жаннатдан бўлсин! Ватан хақидаги шеърларидан бирини жуда севаман: Сени сотдик, сал арзон, Сал оппоқроқ нон учун, Сени сотдик сал кечроқ, Узилажак жон учун. Бу сатрларни ўқиганимда беихтиёр "вой-дод" деб юборгандим. Биргаликда тушган расмимиз бору менда топилмади. Дўрмон семинарида бундан анча йиллар аввал кўришганимизда кўпчилик билан тушиб олгандим. Афсус бунақа қалби гўзал ОДАМлар камайиб кетди. @A_meshayan Абдураҳмон МЕШАЯН