TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Abdurahmon Meshayan
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT POST

Post #4726

@a_meshayan

Abdurahmon Meshayan

Mga View2,930Bilang ng mga view ng post
Na-publishDis 512/05/2023, 04:10 PM
Nilalaman

Nilalaman ng post

​​​​ВОЛИДАСИ БЕМОР ЗУРРИЁД. Қўли енгил жарроҳни излаб, Кезар Берлин, Деҳли, ар-Риёд. Йиғлаб дейди нажот бер ё Раб, Волидаси бемор зурриёд. Наф бермагач қиммат дорилар, Дам солсин деб излар қорилар. Фақат Худойимга ёрилар, Волидаси бемор зурриёд. Ўхшаб қолар хароб минорга, Бағрин олов ёққан чинорга. Хам бағриқон ўшал анорга, Волидаси бемор зурриёд. Полапонин шўрлик она қуш, Танимайди!-Дард қилиб хомуш. Дардга-жигар, бахтга-келмас хуш, Волидаси бемор зурриёд. Яралаланган йўлбарс холида. Зурриёди бемор волида. Лек... армонли қул мисолида, Волидаси бемор зурриёд. У хам бир бандаи Холиқдир. Дардга-рафиқ, ғамга-қаллиқдир. Кўли қуриётган балиқдир, Волидаси бемор зурриёд. Йиғламай тўрт фасл, тўрт мавсум, Шифо топса онаси маъсум. Шундагина айлар табассум, Волидаси бемор зурриёд. @A_meshayan 24.12.2017 Абдураҳмон Мешаян