Nilalaman ng post
ДЎСТГА ЗОР ҚИЛМА! Кимдир оч, кимдир тўқ яшаб юрибди, Насиб этган ошин ошаб юрибди. Ё, Раб кўнглим хозир бўшаб турибди, Бандангни ёвга хор, дўстга зор қилма. Дўсти бор одамни синдирмас қайғу, Дўсти йўқ одамга, шарбат хам оғу. Дўсти бор инсонга даркормас кўзгу, Бандангни ёвга хор, дўстга зор қилма. Бу содда юракка умидлар экиб, Маъюс кўзларимдан ёшларим тўкиб. Ёлвориб сўрайман Сендан тиз чўкиб, Бандангни ёвга хор, дўстга зор қилма. Бир кун суянч бўлсин, тўй ва байрамда. Бир кун юпанч бўлсин, ғам ва мотамда. Ёруғ тилак тилай ёруғ оламда, Бандангни ёвга хор, дўстга зор қилма. Тушунсин отамдек, суйсин онамдек, Бўлсин ё инимдек ёҳуд оғамдек. Яхши ният қилдим, яхши одамдек, Бандангни ёвга хор, дўстга зор қилма. Содиқ дўст учратмоқ, осонмас тайин, Денгиз тубидан дур излагандайин Садоқатли улфат топмоқлик қийин, Бандангни ёвга хор, дўстга зор қилма. Дўзах жохилгадир, жаннат оқилга, Сузган одам борки чиқур сохилга, То кузатилгунча сўнгги манзилга, Бандангни ёвга хор, дўстга зор қилма. Абураҳмон Мешаян Манзилимиз:t.me/A_Meshayan