Nilalaman ng post
МАНИМ ҚАЛБИМ ЗИКРИНГ БИРЛА... Кўз ёш тўкиб толиб кетди кўзи қаром, Роҳат менга бўлиб қолди буткул харом. Шифо бергил ё Раб менинг қалбим касал, Маним қалбим зикринг бирла олар ором. Тилимдасан юзни қибла бурганимда, "Сабр бер" деб оғир ўйлар сурганимда. Ётганимда, турганимда, юрганимда, Маним қалбим зикринг бирла олар ором. Йўқотдимми ёшликдаги ихлос қани? Наҳот онгга ўрнашмади иймон фани? Бир кун сажда холатида ўлдир мани, Маним қалбим зикринг бирла олар ором. Форсий кўзлар денгизига чўкдим рости, Ман ошиқни маъшуқ(а) қилди оёқости. Ер устидан афзал бўлди ернинг ости, Маним қалбим зикринг бирла олар ором. Тўйгандирман лаъин чалган чолғулардан, Ҳамон бўғзим куйдиргивчи оғулардан. Қутқар мани суҳбатлари лағулардан, Маним қалбим зикринг бирла олар ором. Юрак яйрар айтганимда ҳар истиғфор, Субҳаналлоҳ десам қишларим ҳам баҳор. Маст қилгунча Фирлавсдан келган ифор, Маним қалбим зикринг бирла олар ором. Шайх Санъондек ақлин еган бемордирман, Қалб шохига қуллигимдан безордирман. Қутқаргил деб кечалари бедордирман, Маним қалбим зикринг бирла олар ором. Ҳилватларда кўзларидан ёмғир ёғай, Жаннатингда мангу қолиб эсдан оғай. Қалбим касал бир бор дегил: "Бандам соғай" Маним қалбим зикринг бирла олар ором. @A_meshayan 18:28-08.12.2023 Абдураҳмон Мешаян