TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Nilalaman
Nilalaman ng post
#Ҳаммасин_Ўзингга_Ташладим Гувоҳдирсан ё Парвардигор, Кўзларимни қанча ёшладим. Таваккулни қилмасдан инкор, Ҳаммасин Ўзингга ташладим! Зикрларинг қайтгач забонга, Мен Ўзингга қайта бошладим. Ақл бердинг мендек нодонга, Ҳаммасин Ўзингга ташладим! Сиғмай кетиб шу кенг жаҳона, Юрагимни қанча ғашладим. Ортиқ қилмай дардни баҳона, Ҳаммасин Ўзингга ташладим! Сажда қилмоқ нақадар лаззат, Сенга ялинмоқни хушладим. Топарман деб шоядки иззат, Ҳаммасин Ўзингга ташладим! Тозаладим қалбни исёндан, Нолимасдан тилни тишладим. Ўрасада ҳасрат тўрт ёндан, Ҳаммасин Ўзингга ташладим! Йиллар бўйи қўйиб юбормай, Нажот арқонингни ушладим. Сенга келдим, бандангга бормай, Ҳаммасин Ўзингга ташладим! @A_meshayan 22:23-09.12.2023 Абдураҳмон Мешаян