Nilalaman ng post
ОҚҚУШЛАР Менинг топганларим, Мухлис бир уммон. Саноқли дўстлару, Саноқсиз душман. Парвозим баланд-у, Ахволим ёмон. Чалажон бургутман, Ярадор қушман. Гунохкорсан дея, Виждоним муштлар. Дардимни айтаман, Сизга оққушлар. Бошимдан ўтказдим, Шунча йил яшаб. Синишни... Тинишни... Бахорни... қишни... Билдимки шайтондан, Чиқмайди одам. Лек одам эплайди, Шайтон бўлишни. Тил бириктираркан, Гох каламушлар. Дардимни айтаман, Сизга оққушлар. Онам деган эди, Қилмагин кўрлик. Болам мардлар билан, Улфат тутингин. Тулки қилолмайди, Хеч қачон шерлик. Шерлар тулкиликни, Эплайди билгин. Ғалат ва қизиқдир, Дунёда ишлар. Дардимни айтаман, Сизга оққушлар. Бир пайтлар деганди, Мўйсафид отам. Ёмонлар кўпайди, Огох бўл болам. Хамма одамлар хам, Эмасдир султон. Хамма султонлар хам, Эмасдир одам. Шулар деб тинмайди, Қонли урушлар. Дардимни айтаман, Сизга оққушлар. Мусулмонни хўрлаб, Қалбини хушлар. Халқнинг хамёнидан, Излар кумушлар. Сотади инсонни, Сотар виждонни. Улар одамфуруш, Олтинфурушлар. Қарши чиққанларнинг, Бари ер тишлар. Дардимни айтаман, Сизга оққушлар. Юртни севаман деб, Сочганча ёғду, Шу юртда нон туз еб, Охири сотмоқ. Худдики бутун кун, Рўза тутмоғу, Сўнг тўнғиз гўштин еб, Ифторлик қилмоқ. Ахир қутурган ит, Эгасин тишлар. Дардимни айтаман, Сизга оққушлар. Доим бировларга, Насихат қилиб. Ўзи эса амал, Қилмаган одам. Худди бировларнинг, Уйин ёритиб, Ўзи эса эриб, Битгувчи шағам. Фақат Хақсеварлар, Рост йўлни ушлар. Дардимни айтаман, Сизга оққушлар. Ибрат олмоқ керак, Амир Темурдан. Иродаси пўлат, Мушти темирдан. Лек хамма хам афсус, Фидоий эмас. Алишерлар кўп-у, Навоий эмас! Фойдам тегса эди, Қилсам юмушлар. Эх... дардим айтаман, Сизга оққушлар... @A_meshayan 2014-йил март Абдураҳмон Мешаян