TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Nilalaman
Nilalaman ng post
#Иш_эгаларига_топширилмаганида Абу Жаҳл чиқарганча хуник сасин, Масжидларда бўлмаганди ҳеч муаззин. Умайя ҳеч қалбин Хаққа ёрмаганди, Хаж майлия, Умрага ҳам бормаганди. Абу Лаҳабнинг ҳам ори ўлмаганди, Жон бергунча элликбоши бўлмаганди. Бу уччови уммат учун бир дард эди, Душман эди уччови ҳам, лек мард эди. Душманликдан ўзларин ҳеч тиймасдилар, Сохта дўстлик ниқобини киймасдилар. Қовоқкалламга саллани ўрасамми? Мен ҳам масжид ноиблигин сўрасамми? От изига итлар изи аралашди, Дин қуш бўлса қоқ кўксидан яралашди. Шоир не дер дея халқнинг кўзи толди. Шеърим тамом буқаларим маъраб қолди! @A_meshayan 11:21-11.12.2023 Абдураҳмон Мешаян