TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Nilalaman
Nilalaman ng post
#Ғазодан Қор учқунлаб ёғар фазодан, Уммат хавотирда Ғазодан. Қалтираюр шўрлик гўдаклар, Катталарда бузуқ авзодан. Далв ойида қақшатқич совуқ, Тез дарак бўлсайди жавзодан. Ювғич маййит ювиб толиқмиш, Гўрков эса ҳар кун қазодан. Жим кузатиб турганим учун, Қандоқ қутилгайман жазодан? Фаластинлик жигарим йиғлар: "Қон оқмоқда ҳамма аъзодан" Тинчлик истар мўминлар бари, Кўппаклар тўймаслар низодан. "Шу бугундан уруш тўхтади" Шундай эълон бирла имзодан- Умидвормиз лек садо чиқмас, На амирлар ва на мирзодан. Ким мазлумлар устидан кулса, Аллоҳ жудо қилсин ризодан. Қор учқунлаб ёғар фазодан, Уммат хавотирда Ғазодан! @A_meshayan 22:37-11.12.2023 Абдураҳмон Мешаян