Nilalaman ng post
Озгина чидасак... Аблаҳлар жазосин қиёмат куни, Қақшатқич беражак албатта Қаҳҳор. Золимдан олинур мазлумнинг хуни, Озгина чидасак келади баҳор. Жонимиз олмаса совуқ хонамиз, Касал орттирмаса қари онамиз. Ўзни овутишга бор баҳонамиз: Озгина чидасак келади баҳор. Киприклар ортига йиғи беркинар, Изғиринлар битиб, қорлар ҳам тинар. Уч ойлик душман-қиш ортга чекинар, Озгина чидасак келади баҳор. Инсоф нима қилсин пастлар шуъурида? Бир кун қалтирарлар Хақ ҳузурида. Исиниб оламиз қуёш нурида, Озгина чидасак келади баҳор. Халқим ҳар йил қишда таъзиринг ейсан, "Ўлиб кетайликми совуқда?" дейсан. На писанд на сени қиларлар хурсанд, Озгина чидасак келади баҳор. Халқни қақшатмоқлик кимгадир санъат, Не керак уларга Фирдавс жаннат? Авлод-аждодига олганча лаънат, Озгина чидасак келади баҳор. Газимизни четга сотинг бемалол, Халқни қаҳратонга отинг бемалол. Сўнг абад дўзахда ётинг бемалол, Озгина чидасак келади баҳор. @A_meshayan 12:38-10.12.2022 Абдураҳмон Мешаян