TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Abdurahmon Meshayan
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT POST

Post #4768

@a_meshayan

Abdurahmon Meshayan

Mga View3,410Bilang ng mga view ng post
Na-publishDis 1412/14/2023, 03:15 PM
Nilalaman

Nilalaman ng post

​​#НУҚСОН Олими хақида гапирсанг, Шайх яхши одам эдида десанг: "Қўйсангчи у мазҳабпарастни"дейди.Ўзи эса на намоз ўқийди, на рўза тутади... Шоирини мақтаб, кўришга бордим, анча кексайибди, жони соғ бўлсин десанг, "Қўйсангчи у алкашни" дейди. Ўзи эса на Ватани хақида, на халқи хақида лоақал бирор марта яхши гап айтмаган. Хофизигами ё хофизасигами тан берганингни эътироф этсанг, "Бири хотинбоз бири фохиша"да дейди. Энг алам қиладигани чеченга ўхшагиси келади, гўё ўз миллати мехмондўст эмасдек, эътиқодда пешқадам эмасдек... Русларга тақлид қилади, худдики бу шарафдек... Арманмисан, татармисан, корейцмисан ёхуд қозоқмисан ёрдамини кўмагини мехрини аямайди-ю, ўз ўзбегини ёмонлашдан, оёғидан чалишдан бўшамайди... Ўзбек бўлганингга шукр қилсангчи десанг, биз соқов балиқмиз, ювош қўймиз дейди. Лол бўлиб тинглайверасан... Сизларни билмадиму ўз миллатидан тонганларни ИНСОН сифатида хурмат қилмайман... Шеър айнан шу тоифа хақида... Мен тақлид қилган динига эргашган ибодатли ўзбеклар хақида эмас, мен безиб кетган "ўзбексимон"лар хақида... "ЎЗБЕК..." Бой бўлса қуради мухташам масжид, Садоқот айлайди фақирлари хам. Ўзбекда юксакдир фаросат ва дид, Ўзбекнинг феълида саховатдир жам. Русни хам болам дер ширин жилмайиб, Таклиф қилганча бир пиёла чойга. Йўқламай қўйдинг деб қозоқни койиб, Ўтказар уйинда тўрдаги жойга. Қўли калта бўлса тақдирга йўйиб, Шунда хам панд бермай ўз мехмонига. Ўзи миниб юрган тулпорин сўйиб, Таомлар тортади дастурхонига. Мехмони айтсаки зиёфат битгач, Келгандим отингиз харид қилгани. Дер: Отни сўйгандим хурматингиз-чун, Узр минг бор, дўстим авф этинг мани! Гадодан қизғонмас бир бурда нонин, Хасисмас қушларга сочадир донин. Мухтож сўраб келса ечиб беради, Эгнидаги кийиб юрган чопонин! Бирорта миллатга хасад қилмайди, Баланд сарой қурса корейц қўшниси. Чин кўнгилдан дейди қойил қилибсиз, Корейцга олинг дер бу суюнчиси! Эътибор бермайди иғвогарларга, Дейдики: Бу дунё кимдан қолмайди! Фақат биттагина кичик нуқсони, Ўзбек гох бир-бирин кўра олмайди! Ўз ўзбеги қурса баланд иморат, Дейди порахўрда, бу ит муттаҳам! Хорижларда қилса дўсти тижорат, Унинг иғвосин хам қилар мунтазам... Ўз миллатдошларин душманларига, Ёмонлар ўз ўзбек санъаткорини. Бегонани қўллаб гох жигарига, Қишда сўраб келса бермас қорини... Халқаро миқёсда ғалаба қилса, Хорижларда олса бир ўзбек унвон. Исмсиз хат ёзиб хокимиятга, Сувни лойқалатар бир тўда нодон! Чеченлар бир-бирин суяб яшайди, Бир-биридан кечмас афғон хам хайхот. Гуржилар тонггача байрам қилади, Тунда биродари олса мукофот. Ох ўзбек кўнглинг пок савобталабсан, Кўп миллатга тутдинг уруш чоғи нон. Лек суянч бўлишни ўз ўзбегингга, Ўрганасан айтгин сен менга қачон? @A_meshayan 06.12.2014 Абдураҳмон Мешаян