Nilalaman ng post
Фаластинлик қизнинг кўзлари. "Нечун менга бермайсан ёрдам? Қалбим тешиб ўтди сўзлари. Савол берар: "Сенҳамми одам? Фаластинлик қизнинг кўзлари! Юрагимнини чунонам ўйди, Виждон отлиғ ханжарда сўйди. Сўроқ қилар: "Қорнингми тўйди? Фаластинлик қизнинг кўзлари. Баданимни илонлар чақиб, Оғу сочса кетмасдим қалқиб. Аммо энди қилмоқда таъқиб, Фаластинлик қизнинг кўзлари! Гўё дер:" Феълингиз оятсиз, Худбин экансизку ғоят сиз! Уммат чиқдингиз дер уятсиз, Фаластинлик қизнинг кўзлари! Эх аввалроқ жон берсам эди, Журъатсизлик бошимни еди. Яҳудийдан фарқинг йўқ деди, Фаластинлик қизнинг кўзлари! "Тирик бўлса топарди илож, Жим турмасди хаттоки Хажжож. Сенчи деди тўқсану мен оч, Фаластинлик қизнинг кўзлари. Шаҳодатсиз бермасайдим жон. Жаннат менга бўлгайдир армон, Қиёматда олса интиқом, Фаластинлик қизнинг кўзлари! P. S: Мутахасисларнинг айтишларича санъатчилар ўлганидан кейин уларни ёриб кўришса кўпинча юраклари жуда йириклашиб хажми анча катта бўлиб кетган бўларкан. Чунки тинимсиз ҳаяжон, стресс шу ҳолатга олиб келаркан. Менинг юрагим қанақа чиқишини билмадиму аммо бунақа шеърлар ёзаётганимда хар йиғлаганимда кўзларим хиралашади. Алҳамдулиллаҳ дейман. Аллоҳ ожизлигимни кечирсин! @A_meshayan 20:52-14.12.2023 Абдураҳмон Мешаян