Nilalaman ng post
ОСМОННИНГ БАҒРИ КЕНГ... Йиғламсирар рашк айлаб қуёш: "Нетардингиз бу қадар хўрлаб? Елкангизга қўйсам эди бош, Бағрингизда тунда хам порлаб. Не нафи бор хусн-у чиройнинг, Севмасангиз мени оқшом чоғ. Дооод, иккингиз қовушгач ойнинг, Юзларига тушган эмиш доғ... ...Йиғламсирар рашк айлаб хилол: Бўлди энди тўлди сабр жом. Сизни аврар қай нури зилол, Тонг чоғидан сахардан то шом? Қилмагансиз менга хеч қачон, Кундузлари меҳрингиз тортиқ. Сиз бир бора берсангиз имкон, Нур сочардим хуршиддан ортиқ... Гох ой бирла гох қуёш билан, Сарсон бўлди мендайин осмон. Такрорлайман фақат бир ўлан: Осмон бўлмоқ эмасдир осон. Ой-қуёшда фақат бир ният, Талашади тун ё кундузлар. Иккиси хам билмас хайрият, Жориям эканин юлдузлар... 27.04.2019 Абдураҳмон Мешаян