TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Abdurahmon Meshayan
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT POST

Post #4794

@a_meshayan

Abdurahmon Meshayan

Mga View4,690Bilang ng mga view ng post
Na-publishDis 2512/25/2023, 05:47 PM
Nilalaman

Nilalaman ng post

​​КИМГА БАЙРАМ, КИМГА АЗА... Сендан чиқар қандоқ оға, Уканг ўлса қилсанг маза. Кўнглингга сиғарми совға? Кимга байрам, кимга аза... Уммат эдингку тангланган, Наҳот ақлинг кишанланган? Мотамда тўй нишонлаган, Кимга байрам, кимга аза. Қадахларни уриштириб, Ангорингни буриштириб. Юргунча кет ерга кириб, Кимга байрам, кимга аза. Қандоқ безатасан арча? Қалбинг бўлмай парча-парча Қидирмагил ортиқ "дарча", Кимга байрам, кимга аза. Ўликларга тўлмиш йўлак, Фаластинлик бўлак-бўлак. Норин е оқизиб сўлак, Кимга байрам, кимга аза. Янги йил деб харом халол, Бошинг қотирмам... бемалол... Лек нишонлашмасми малол, Кимга байрам, кимга аза... @A_meshayan 22:46-25.12.2023 Абдураҳмон Мешаян