Nilalaman ng post
МЎЪЖИЗАНГ КЎРСАТ! Қоним Сен деб сачрасин, Ўзинг истаган фурсат. Менга омад учрасин, Ё Раб мўъжизанг кўрсат! Ташвишлардан хорди онг, Юрак урар дод деб бонг. Тундан тўйдим отсин тонг, Ё Раб мўъжизанг кўрсат! Ҳаётим сенга боғлиқ, Қайтаргил менга соғлиқ. Бошимдан кетсин оғриқ, Ё Раб мўъжизанг кўрсат! Бажарилсин фарзларим, Сенга қилай арзларим. Узиб юбор қарзларим, Ё Раб мўъжизанг кўрсат! Муҳаббатим олсин авж, Денгизлардек тортиб мавж. Қилай Умра, қилай Хаж, Ё Раб мўъжизанг кўрсат! Ерга киргунча таним, Бир тилагим бор маним. Ғолиб бўлмасин ғаним, Ё Раб мўъжизанг кўрсат! Исминг шивирлаб дудоқ. Тоатдан ишсин оёқ. Дўзахдамас ишқда ёқ, Ё Раб мўъжизанг кўрсат! Менга ҳам бер гўзал ёр, Бўлай охир бахтиёр. Сенда ҳамма ихтиёр, Ё Раб мўъжизанг кўрсат! Мўминлар бўлмиш хомуш, Сенга эмас бу юмуш: Битсин Қуддусда уруш, Ё Раб мўъжизанг кўрсат! @A_meshayan 19:00-29.12.2023 Абдураҳмон Мешаян