Nilalaman ng post
"ГУНОҲИ ТУРФАЛАР" Шундоққина масжид рўбарўсида, Бир чол ўтирибди сотганича нос. Унинг қадри йўқдир, йўқ обрўсида, Ғудраниб қўясан "Ҳе ўл-а ифлос". Сенку нос сотмассан масжид ёнида, Эътиқодинг гўзал, қиласан тақво. Аммо айб қилиш бор инсон қонида, Сен бошқа гуноҳлар қиласан расво. Жигарларинг сендан ўта норози, Аразлашишни ҳам ёқловчидирсан. Нуқул бошқаларга бўласан қози, Ўзингга келганда оқловчидирсан. Янги йил кутмаймиз қайсидиримиз, Аммо вақти келса кутганча наврўз. Ҳеч ғийбат қилмаймиз ичдан биримиз, Аммо туҳматчимиз, йўқ бунга гап-сўз. Ботинга тескари бизларнинг зоҳир, Гарчи юзларимиз қуёшдек нурли. Тан олиб қўяйлик мард бўлиб охир, Гуноҳларимиз ҳам турфадир турли. Мен эмас ортингдан тош отаётган, Эй дўстим етарли гуноҳим менинг. Масжиднинг ёнида нос сотаётган- Чолдан заррача ҳам фарқинг йўқ сенинг. @A_meshayan 13:22-01.01.2023 Абдураҳмон Мешаян.