TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Abdurahmon Meshayan
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT POST

Post #4814

@a_meshayan

Abdurahmon Meshayan

Mga View3,420Bilang ng mga view ng post
Na-publishEne 201/02/2024, 10:31 AM
Nilalaman

Nilalaman ng post

#2024_йилдаги_илк_шеърим #Абдуллоҳ_ибн_Равоҳа_розияллоҳу_анҳу. Султонларга атаб ёзмадингиз шеър, Бир карра маддоҳлик қилганингиз йўқ. Пайғамбарнинг ўзи хақингизда дер: "Абдуллоҳнинг шеъри бамисоли ўқ- Ёмғиридан кўра таъсирлироқдир, (Аслида) Қурайшнинг мушрикларига" Сиздан кўра қайси шоир бойроқдир? Сўз найза суқдингиз ёв итларига. Аллоҳ ўзи айтган шоир зотига, Фақат гумроҳларнинг эргашмоғини. Бу оят вайрона қилмасин нечун, Сиз ва мендайларнинг кўнгил боғини. Аммо Аллоҳ ўзи берди бизларга, Қуръони Каримда таскин шу асно: "Иймон келтирган ва эзгу иш қилган, Хақни ёд этганлар бундан мустасно". Бир кун чўрингизни калтакладингиз, Ва шу дам кўнглингиз бироз тортиб ғаш. Хато қилганингиз тез англадингиз, Кўнглингизни ёқди тавбадек оташ. Холатни айтдингиз Расулуллоҳга, Набий сўрадилар: "У қандай ўзи?" -"У иймон келтирган қодир Аллоҳга, Намоз ўқир, рўза тутар, рост сўзи" -"Эй Абдуллоҳ (унда) у мўминадир! -У холда мен уни қиламан озод. Ва оилам аро у топар қадр, Унга уйланаман, қалби бўлсин шод. Чўрини қилдингиз бир зумда озод, Сизда эди ахир иймон саломат. "Чўрига уйланган Абдуллоҳга боқ", Сизни аҳли нодон қилди маломат. Бу воқеадан сўнг Аллоҳ Таоло, Нодонларнинг оғзин ёпди бирма-бир. Тушдику Бақара сурасидаги, Оят нозил бўлиб икюз йигирма бир: Аллоҳ олиб турса тарафингизни, Нақадар маззая, нақадар зўра: "Хақ деди: "Мўмина чўри яхшидир, Ўшал мушрика хур аёлдан кўра". Сиз шаҳид бўлдингиз мутъа жангида, Тилию қиличи бирдек ўткир зот. Мен бир умр сизга тақлид қиламан, Шояд солмам шунда жаҳаннамда дод". Нақадар бахтлисиз гўзал Абдуллоҳ, Буюк бахт аслида шаҳиддек ўлиш. Сизга насиб бўлди хавас бу ох, ох, Буюк пайғамбарнинг шоири бўлиш. @A_meshayan 15:31-02.01.2024 Абдураҳмон Мешаян