TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Abdurahmon Meshayan
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT POST

Post #4817

@a_meshayan

Abdurahmon Meshayan

Mga View2,440Bilang ng mga view ng post
Na-publishEne 201/02/2024, 06:55 PM
Nilalaman

Nilalaman ng post

​​#Осим_ибн_Собит_розияллоҳу_анҳу. Осим ибн Собит Бадрда қатл- Қилди Уқба ибн Абу Муайтни. Уҳуд урушида Мусофиъ бирла, Килобни ўлдирди топганча пайтни. Осимни кўрганда душман юраги, Қўрқувдан бўларди кўп така-пука. Мусофиъ боғланмай туриб ияги, Килоб ўлди унга у эди ука. Мусофиъ ярадор ҳолда онаси- Сулофа олдига бориб тўкди ёш. Яролари эса бир-бир қонади, Қўяркан волида тиззасига бош. -"Ўғлим сени ким бу аҳволга солди?" -Менга ўқин отган одам олди тан: Қулоғимда унинг сўзлари қолди, "Буни ол мен Ибн Абу Аҳлақман". Она деди шунда бўлиб дарғазаб: " -Агар имкон топсам ичаман ҳамр. Ўғлим ўлдирганнинг бош суягида, Мен шуни айладим қатъиян назр". Гўёки ўзича қилиб марҳамат, Мушрика аёлдек қилиб илтифот. Осимнинг бошини узганга албат, Эълон қилиб қўйди катта мукофот. Уҳуд жанги битиб гўё барчаси, Гўёки турганди ўз жой-жойида Ҳузайл қабиласин икки уруғин, Набийга йўллади сафар ойида. Улар Мадинага келгач дедилар: "Биз ҳам истайдирмиз билмоқ шариат. Бир гуруҳ саҳоба биз билан бирга, Кетиб илм берсин шу бизнинг ният". Набий рози бўлиб бу илтимосга, Билмасдан уларнинг ичи лиқ кирга. Юборди бир гуруҳ саҳобаларин, Илтимос айлаган зотлар-ла бирга. Саҳоблар асли Мадина ёқдан, Анчалар олислаб кетганларида. Бўлди келганларда хоинлик маълум, Ражийъ қудуғига етганларида. Ўшанда Ҳузайл қабиласининг, Хоин бўлган Бану Лиҳён уруғи. Икки юз киши-ла қуршаб олдилар, Беш-ўн саҳобани асли бор йўғи. -"Биз сизларни асло ўлдирмоқчимас, Сизга тегмасликка бергандирмиз аҳд" Биз сизни Маккага топширамиз бас, Эвазига бироз пул оламиз нақд". Осим ибн Собит деди ўшанда, "Мен асло мушриклар ёнига бормам" Марсад розияллоҳу анҳу ҳам деди: " Мушриклар ёнига қайтмагум мен ҳам". Зайд ибн Дасинна, Ҳубайб ибн Адий, Ва Абдуллоҳ ибн Ториқлар эса. Таслим бўлмишлар ва олинмиш асир, Ишониб душманлар ёлғон сўз деса. Осим ибн Собит шаҳид этилди, Сўнг шаҳид қилинди шериги Марсад. Кейинчалик қолган уч саҳоба ҳам, Шаҳид қилиндилар ўтиб бир фурсат. Қасос оловида ёнган Сулофа, Ҳузайлликларга элчи билан пул. Жўнатди Осимнинг бош суягида Энди ичажакман ҳамр деб буткул. Қотиллар Осимнинг бошин олмоқ-чун, Борсалар азиз зот ётарди ўлиб. Ва лекин қарашса бир гала ари Осим узра учар соябон бўлиб. Қотиллар дедилар: "Бўлди бас етар, Келинг яна найранг йўлини тутсак. Арилар албатта тарқалиб кетар, Фақат сабр қилиб кечгача кутсак". Аллоҳнинг қадари шундай бўлади, Тақдир йўлларини у берган чизиб. Сал ўтиб шиддатли бир ёмғир ёғиб, Сел Осим жасадин кетди оқизиб. Кеч тушгач хоинлар Осимнинг бошин, Олмоқ учун яна келдилар қайтиб. Уни тополмагач ортга қайтдилар, Бир бирига қараб сўкишлар айтиб. Осим ибн Собит тирик чоғида, Назр айлаганди йўли тўғри йўл: "Мен бирор мушрикка қўл теккизмайман, Менга ҳам мушриклар теккизмаслар қўл". Қатъий қилинган аҳд, қилинган назр, Ўзини кўрдикки тўлиқ оқлади. Осим тирик чоғда, ўлганида ҳам Аллоҳ мушриклардан уни сақлади. Бундай ходисани кўрган қай ғаюр, Бундай ажиб ҳолни қайси мард билган? Осимдан бошқа ким "Ҳамийюд даюр", Арилар тўдаси ҳимоя қилган? Ё Аллоҳ мендан юз бургил демасман, Душман тўдасини мендан қил нари. Аммо нетайки мен Осим эмасман, Соябон бўлмайди менга тўп ари. Мен фақат ўзингдан умидвордирман, Дуолар қиламан кўзимда ёшим: Савоблар селида оқиб кетай ман, Жоним уз саждадан кўтармай бошим". @A_meshayan 23:54-02.01.2024 Абдураҳмон Мешаян