Nilalaman ng post
ВАСИЯТ "Болажоним чекма азият, Ўлим келса нолимоқ бекор. Тингла қилай сенга васият, Билмам яна қанча вақтим бор". Маним онам яҳудий эди, Отам эса мансабдор раввин. Болаликда уқтиришганди, Яҳудийлик энг хақиқий дин. Қатнар эдим синагога, Пайғамбарим атаб Мусони. То бир таниш насроний менга, Танитгунча хазрат Исони. Отам сўкди, онам кечди воз, Тепа сочи бўлганча тикка. Дейишдики бўлибсан вос-вос, Ўтганим чун насронийликка. Қалбим таскин топдию аммо, Дилни бир хис айларди адо. Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ... Наҳот бирмас учтадир Худо? Бир кун кезиб китоб дўконин, Устун келиб қизиқиш бир он. Зарин тўлаб, қилиб имконин, Харид қилдим муқаддас Қуръон. Ўни ўқиб, айладим қарор, Ислом нури таскин қалбимга. Шундагина ачиндим илк бор, Ўттиз тўққиз йиллик умримга. Шунда билдим Исо Худомас, У хам битта пайғамбар, расул. Дея қалбим ишқдан жудомас, Ислом динин айладим қабул. Бир кун бориб Жума намозга, Шубҳаларим ариди тамом. Қулоқ солдим соҳир овозга, Гўё мен-чун сўзларди имом: "Дерлар хочга миҳланган Исо, Носаролар қилиб шарманда. Яна уни атарлар Худо, Худони хам миҳларми банда? Энг аввало билингки шуни. Хочланганмас Исо пайғамбар. Хақ осмонга кўтармиш уни, Қуръон берар бу хақда хабар. Шундан бери саҳарми ё кеч, Таралганда масжиддан овоз. Бир бор бўлсин тарк қилмадим хеч, Ўқимоқни беш маҳал намоз. Тун қўйнида ўқирдим нафл, Кечалари бўлганча бедор. Аммо билмай қолибман ғофил, Табиб деди:Бўлибсан бемор. Сажда қилиб тўйганимча йўқ, Тиламадим бевақт сўлсайдим. Текканида ажал номли ўқ, Каъба тавоф қилиб ўлсайдим. Аммо..Ўлим келса бошимга, Қучоғига олса она ер. Ёздир болам қабртошимга, Умрим жамлаб тўрт сатрлик шеър: “У даставвал яҳудий эди, Кейин эса насроний бўлди. Сўнгра қалби Исломни деди, Мўмин бўлиб қирқ ёшда ўлди" @A_meshayan 14:07-17.01.2015 Абдураҳмон Мешаян