TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Nilalaman
Nilalaman ng post
#Ожиз_қулнинг_шарафи Сен ҳеч ким эмасдинг, Аллоҳ бор қилди, Жуда жоҳил эдинг, ҳаётинг ботқоқ. Ўзи истаб сени мусулмон қилди, Кеча ким эдингу бугун ким бир боқ... Одамлар ажратар миллатга қараб, Камситиб чиқарлар рангингга қадар. Аммо сен ажамми ва ёки араб, Аллоҳга фарқи йўқ, ким сенга падар. Зотинг тақалмайди эшонга бориб, Эмассан пайғамбар сулоласидан. Аммо тош қалбингдан гул чиққач ёриб, Иймон ичдинг ҳаёт пиёласидан. Сен Аллоҳга асло қилмагил исён, Набий амакиси роса керилди. Унга берилмаган тоза бир иймон, Аллоҳ томонидан сенга берилди. Арзимас эмасми ғам-алам буткул, Уч тўрт кун эмасми умринг қолгани? Ахир бахт эмасми айт сени эй қул, Султонлар Султони танлаб олгани? @A_meshayan 18:28-05.01.2024 Абдураҳмон Мешаян