Nilalaman ng post
#ҚАЛДИРҒОЧ Бошпанасиз юрма, Жуфтингни олиб, Келгин айвонимга, Тўлатмайман бож. Ўлсам бу кулбам ҳам, Кетадир қолиб, Ёмғирда ўтирма, Излаб симёғоч. Одамдан яхшилик- Қолар қалдирғоч. Сен қўлу оёқсиз- Уй қурган меъмор, Мен эса қон туфлаб, Кечалар бедор. Мени йўқлаб келгил, Пайғамбар айтган, Улкан савоб бўлар, Йўқламоқ бемор. Меҳр кута-кута, Оқарди бу соч, Дардим фақат Аллоҳ- Билар қалдирғоч... Келгин халқнинг дардин- Шивирлаб айтай, Жим тура олмасам- Балиқдек қайтай? Халқ азоб чеккан чоғ, Ҳар ён фаровон- Тўкин-сочинлик деб, Қандайин алдай? Тулкининг бошида, Чўчқа таққан тож, Улар илон ёғин- Ялар қалдирғоч.... Бўғиз қадар қарзга- Кетганмиз ботиб. Ўз фарзандларимиз- Тутунлар тотиб. Тағин ўз уйимдан- Чиқққан оловни, Яна "оқ айиқдан"- Оларман сотиб, Хар ёним жарима, Ҳар томон хирож, Сотқиндир аслида- Алар қалдирғоч. Бизнинг эл харисмас, Ағдар-ағдарга. Димоғинг тўлсин деб- Мушки анбарга- Чироқ ёқиб атир- Пуркайман десам, Уни ҳам сотишган- " Сариқ аждар"га. Шоқоллар тўқдан-тўқ, Кийиклардир оч, Бутун халқ ғам куйин- Чалар қалдирғоч... Туркий чуғурингга- Жоним садақа. Мандақа-мискин йўқ, Ғариб-сандақа. Босқинчи итларнинг- Вовуллашига, Асло жўр бўлмайман, Улар бир чақа. Имкон топсанг агар, Бу ғурбатдан қоч, Қисмат бошга нелар, Солар қалдирғоч? Моллар подасига- Қилиб ошнолик, Кўрдикми ўзинг айт- Бахт ё рўшнолик? Ўрмон қонунлари- Хукм сурган дам, Сабр аҳамиятга- Эмасдир молик. Десанг:"Қирқ йил кутсак, Топамиз ривож" Бахмал қанотларинг, Толар қалдирғоч. Мерган оқизмасин, Алвон қонларинг, Армон узолмасин- Ширин жонларинг. Сенку кун кўрмадинг- Дунё кўрмадинг, Кун ва дунё кўрсин- Полапонларинг. Ўлсам ёлвораман- "Фотиҳанг"дан соч, Руҳим шунда ором- Олар қалдирғоч... @A_meshayan 20:28-06.01.2024 Абдураҳмон Мешаян